"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Сатрлар/Таблица Ўзбек мумтоз адабиёти

Муаззамхон (XIX аср — 1917)

Муаззамхон (XIX аср — 1917)

Муаззамхон Мирсаид қизи (19-асрнинг 2-ярми, Хўжанд — 1917, Жиззах) — шоира. Муаззамхон ўзбек ва форс мумтоз адабиёти намояндаларининг ижоди билан чуқур танишган, аруз вазнини мукаммал ўзлаштирган ва ҳар иккала тилда… батафсил »

Махмур Коризий (1820-1876)

Махмур Коризий (1820-1876)

Абдулкарим Барот ўғли Махмур Коризий 1820 йил Жиззахга қарашли Кориз қишлоғида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У 16 ёшларида Фарғона водийсининг марказий шаҳарларидан бирига таҳсилни давом эттириш учун боради. Бир… батафсил »

Рожий Хўқандий (1871-1924)

Рожий Хўқандий (1871-1924)

Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари… батафсил »

Ғурбат (1850/53-1918)

Ғурбат (1850/53-1918)

Ғурбат (тахаллуси; асл номи Абдулла Махдум Каримберди ўғли) (1850/53 — Фарғона вилояти Бешариқ тумани — 1918) — шоир. Қўқонда Муҳаммад Алихон мадрасасида ўқиган. Ўзбек ва тожик тилларида диний-тасаввуфий ва дунёвий… батафсил »

Писандий (1816-1918)

Писандий (1816-1918)

Авазмуҳаммад Ёрмуҳаммад ўғли Писандий 1816 йилда Қўқондаги Мулла Бошмон маҳалласида туғилган. У ёшлигиданоқ ота касби косибчилик (атлас тўқиш)ни эгаллайди, дастлаб маҳалла домласида, сўнг Қўқондаги Охун девон мадрасасида таълим олади. У… батафсил »

Вола (1770-1842)

Вола (1770-1842)

Вола (тахаллуси; асл исми Эшонхўжа Мириноятулло ўғли) (1770 — Самарқанд вилояти Иштихон тумани — 1842) — ўзбек шоири. Возеҳнинг «Суҳбатдошлар таржимаи ҳолидан дўстларга туҳфа» тазкирасида келтирилишича, Вола туғма кўзи ожиз… батафсил »

Вафоий (XVII-XVIII асрлар)

Вафоий (XVII-XVIII асрлар)

Вафоий XVII асрнинг охири, XVIII аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоирдир. Ҳозиргача унинг девони топилгани йўқ. Мунис Хоразмий ўзининг «Фирдавсул-иқбол» асарида Вафоий ижодига юксак баҳо беради. Муниснинг айтишича, Вафоий… батафсил »

Маъдан (1762-1938)

Маъдан (1762-1938)

Маъдан — Одинамуҳаммад Авазмуҳаммад ўғли (1762, ҳозирги Тожикистон Ашт тумани — 1838) — шоир. Камина тахаллуси билан шеърлар ёзган. Шеъриятдаги шуҳрати бутун Қўқон хонлигига тарқалган. Мадалихон таклиф қилганда, шоир саройга… батафсил »

Пошшохожа (1480-1547)

Пошшохожа (1480-1547)

Пошшохожа, Пошшохўжа Абдулваҳобхожа ўғли, Хожа (1480, Нисо — 1547, Бухоро) — шоир, давлат арбоби ва йирик уламо. Отаси — Абдулваҳобхожа Сулаймонхожа ўғли ўз даврининг йирик тасаввуф шайхи ва шоири бўлган…. батафсил »

Нишотий (XVIII аср)

Нишотий (XVIII аср)

Муҳаммадниёз Нишотий (18-аср, Хоразм) — шоир. Хива мадрасаларида ўқиган. Хоразм хонлигида сиёсий аҳвол оғирлиги туфайли Нишотий Бухорога келган, ғариблик ва муҳтожликда яшаган. Адабий мероси «Ҳусну Дил» достони, «Қушлар мунозараси» манзумаси… батафсил »

Байрамхон (?-1561)

Байрамхон (?-1561)

Байрамхон (асл исми Муҳаммад Байрамхон ибн Сайф Алибек) (? — 1561.1.2) — бобурийлар даври сиёсий арбобларидан, шоир. Акбаржон оталиғи. Туркманларнинг қора қўюнли уруғидан. Ёшлигида Бадахшонда бобурийлар хизматига киради. 1534 йили… батафсил »

Ҳайдар Хоразмий (XIV-XV асрлар)

Ҳайдар Хоразмий (XIV-XV асрлар)

Ҳайдар Хоразмий (14-асрнинг охири — Хоразм — 15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш-шуаро», Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис», «Муҳокамат… батафсил »

Доий (1824-1905)

Доий (1824-1905)

Доий 1824 йилда Хоразмда туғилган. У илк таҳсилни Бухоро мадрасаларида олади. Сўнгра шоир Арабистон ва Шом мамлакатларига сафар қилади. Сафардан қайтгач, Хиванинг Арабмуҳаммадхон мадрасасида мударрис бўлиб ишлайди. Доийнинг ижоди унинг… батафсил »

Узлат (XVIII аср)

Узлат (XVIII аср)

Асли исми Муҳаммад Шариф бўлиб, Узлат (Узлатий), Маҳжур, Нодир (Нодирий), Шариф (Шарифий) тахаллуслари билан ўзбек ва тожик тилларида ижод этган бу шоир Қўқон адабий муҳитидаги сўз санъаткорлари қаторига киради. Шоир… батафсил »

Шавқий (1785-1861)

Шавқий (1785-1861)

Шавқий Каттақўрғоний (тахаллуси; исми Муҳаммад Шариф) (1785 — Каттақўрғон тумани — 1861) — шоир. Бухородаги Говкушон мадрасасида таҳсил олган. Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод қилган. Унинг бир девон ва… батафсил »

Равнақ (1725-1805)

Равнақ (1725-1805)

Паҳлавонқули Равнақ (1725—Хоразм — 1805) — шоир. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида ўқиган. Дастлаб Хива хони Абулғози Соний (1742—47) ни мақтаб шеърлар ёзган. 1768 йилда тахтга ўтирган Ғойибхон таъқибидан қочиб, бир неча… батафсил »

Роқим (1742-1814)

Роқим (1742-1814)

Роқим (тахаллуси; исми номаълум, 1742 — Хоразм — 1814/15) — шоир, хаттот. Ижодда Навоий ва Фузулийга эргашган. Ўзбек ва форс тилларида, мумтоз бадииятнинг деярли ҳамма жанрларида ижод қилган. Анъанавий ишкий… батафсил »

Андалиб (1712-1780)

Андалиб (1712-1780)

Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахминан 1712—Урганч— 1780) — туркман шоири. Ўзбек ва туркман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах… батафсил »

Туғлихўжа (XIV аср)

Туғлихўжа (XIV аср)

* * * Нигоро, кўз учи бирла боқинг мен қул қароқинға, Кўзум ёши оқа тутшу тушубман бу қаро қинға. Кўзумдин онча сел оқти, оқиндин тўлди бу олам, Узум гирда борур… батафсил »

Мавлоно Имод Мавлавий (XIV аср)

Мавлоно Имод Мавлавий (XIV аср)

* * * Дилбарим нечага тегру, мен қулин қинда тутар, Мен қиличмуман, ажабким, мени ул қинда тутар. Бу қиличтек мени қинда тутмасин, қилсин назар, Ким қилич кўп турса қинда, юзин… батафсил »