"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Сатрлар/Таблица Ойлик архив: Март 2013

Абдулла Қодирий. Улоқда (ҳикоя)

Абдулла Қодирий. Улоқда (ҳикоя)

I Кеча дадамдан сўраб қўйганим учун бугун акам ҳам «керак эмас, борма» деган жекиришини қилмади. Чойни наридан-бери ичиб, отхонага югурдим. Дадам билан ойим: — Оёғинг олти, қўлинг етти бўлиб қолдиёв!… батафсил »

Абдулҳамид Чўлпон. Новвой қиз (ҳикоя)

Абдулҳамид Чўлпон. Новвой қиз (ҳикоя)

I Қилғилик қилиниб, бечора қизнинг қизлиги олиниб, бўлар иш бўлиб битгандан кейин, иккаласи жимжит бўлиб икки томонга чўзилишдилар. Уйнинг ичи, ташқари ҳовли, кўча-кўй худди тонг отишидан сал бурунғи вақтлардай —… батафсил »

Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам (воқеий ҳикоя)

Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам (воқеий ҳикоя)

Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил — ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам — онамнинг… батафсил »

Ойбек. Фанорчи ота (ҳикоя)

Ойбек. Фанорчи ота (ҳикоя)

Тор, қийшиқ кўчанинг ўксик оқшомини Турсунқул аканинг чурук даивозаси тепасига ўтқизилган бир фанорнинг титрак нурларигина ёритар эди. Уни ҳар кун кечқурун паст бўйли, бурушиқ юзли бир чол келиб, ёқиб кетар… батафсил »

Абдулла Қаҳҳор. Минг бир жон (ҳикоя)

Абдулла Қаҳҳор. Минг бир жон (ҳикоя)

Мартнинг охирги кунлари. Кўк юзида сузиб юрган булут парчалари офтобни бир зумда юз кўйга соляпти. Офтоб ҳар сафар булут остига кириб чиққанида, баҳор келганидан бехабар ҳануз ғафлатда ётган ўт-ўланни, қурт-қумурсқани… батафсил »

Миркарим Осим. Широқ (ҳикоя)

Миркарим Осим. Широқ (ҳикоя)

Ёз бошланиб, Яксарт бўйидаги чўлларда ўтлар қовжирай бошлади. Бу ерларда яшовчи шак қабилалари серўт яйловларга кўчиш тараддудига тушишди. Янги ерларга кўчиш чорвачилар учун бир байрамдек эди. Улар баҳор мавсумида яшаб… батафсил »

Саид Ахмад. Офтоб ойим (ҳикоя)

Саид Ахмад. Офтоб ойим (ҳикоя)

Ватанни севмоқни, юрт отасига садоқатни японлардан ўрганиш керак. Мақсуд ШАЙХЗОДА сўзи. Кечадан бери лагеримиздаги японлар ғимирлаб қолишди. Еттинчи барак олдида тўпланишиб, қандайдир жиддий бир гапни қизишиб муҳокама қилишарди. Эроси Дюн… батафсил »

Мирмуҳсин. «Она қабрига гул» (ҳикоя)

Мирмуҳсин. «Она қабрига гул» (ҳикоя)

…Дераза пардалари оша кенг, кўркам хонага ташлаб қўйилган қизил гиламлардаги офтоб аста-секин сурилиб, каравотдаги парёстиқчага етди. Юмшоқ тўшакка чўкиб, пишиллаб ухлаб ётган тўрт яшар Эркин ҳар гал мана шундай, офтоб… батафсил »

Суннатулла Анорбоев. Яхшилик уруғи (ҳикоя)

Суннатулла Анорбоев. Яхшилик уруғи (ҳикоя)

Ерда қор йўқ — қора совуқ. Икки четда аржиной нондай қоп-қора шудгор. Асфальт йўл ҳў уфқдаги ўрмонга бориб тақалади. «Икарус» ер танобини тортиб сувдай боряпти. Аҳён-аҳён буғдой похол ғарамлари лип-лип… батафсил »

Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя)

Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя)

Мен ҳар сафар Мунаввар келинойимни эслаганимда кейинчалик рўй берган бу оғир воқеа эмас, дилимда сал маъюс ва илиқ ҳислар уйғонган ёз куни эсимга тушади. …Бувимнинг серсоя боғи қариндош-уруғларимизга, тоғамнинг ёр-биродарларига… батафсил »

Пиримқул Қодиров. Илинж (ҳикоя)

Пиримқул Қодиров. Илинж (ҳикоя)

Менинг икки опам уруш даврида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган эрларига садоқат сақлаб, бошқа турмуш қуришмади. Бири икки ўғилни, бири уч фарзандни отасиз ўстириб одам қилишди. Бундай оналар ҳар бир… батафсил »

Носир Фозилов. Робинзонлар (ҳикоя)

Носир Фозилов. Робинзонлар (ҳикоя)

Қиш айни авжига чиққан маҳал эди. Мен мактабдан келдим-да, тез-тез овқатландим, устимга бу йил дадам тиктириб берган барра тери пўстин билан тулки тумоқни, оёғимга сал каттароқ бўлса ҳам, акам овга… батафсил »

Анвар Муқимов. Қўқон шамоли (ҳикоя)

Анвар Муқимов. Қўқон шамоли (ҳикоя)

Қўқон шамоли қишда қутириб кетади. Томларда, дарахтларда, симёғочларда увиллайди, ўкиради, чийиллайди. Дарахтларни эгади, букади, «қарс-қарс» синдиради. Электр симларини узади, ўт чиқаради. Ҳаммаёққа даҳшат солади. Шивалаб ёғаётган қорни ўз майлига қўймай… батафсил »

Фарҳод Мусажонов. Сабоқ (ҳикоя)

Фарҳод Мусажонов. Сабоқ (ҳикоя)

Осмонни бир текис булут қоплаган, ёмғир майдалаб, эзиб ёғарди. Ходивойнинг дўкони бозорга кираверишдаги савдо чакқон ерда жойлашган, аммо ҳаво паст бўлгани учун бугун харидор сийрак. Ходивой эснаб ўтирганди, бир маҳал… батафсил »

Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)

Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)

Эрта тонг эди. Эндигина кўтарилган офтобнинг илиқ нурлари деразаларга тушиб, уйларни ёрита бошлаган эди. Ишга вақтлироқ бориш, тўғрироғи, олтин куз ҳавосидан тўйиб нафас олиш иштиёқида уйдан чиқдим. Бир оз этни… батафсил »

Эркин Самандар. Ғайб қушлари (ҳикоя)

Эркин Самандар. Ғайб қушлари (ҳикоя)

Шайхнинг кароматлари Жўжи қулоғига чалинган, ҳали Урганжга юриш бошламасидан олдиноқ унинг сеҳрларидан хабар топган эди. Дарёни терс оқизармиш, девларни жиловлай олармиш, ўзганинг қўлидаги ёпиғ китобни бетма-бет ўқирмиш қабилидаги гапларни авом… батафсил »

Муҳаммад Салом. Қарз (ҳикоя)

Муҳаммад Салом. Қарз (ҳикоя)

Ҳайит ака ишдан ҳориб, ҳафсаласиз қайтди. Иш оғир эмас, аммо ёлгон ваъдалар уни чарчатиб, асабийлаштирди. Шунга қарамай, ўзини босиқ тутиб, тилига эрк бермади, дардини ичига ютди: «Кейинги сафар уч ойлик… батафсил »

Шукур Холмирзаев. Чўлоқ турна (ҳикоя)

Шукур Холмирзаев. Чўлоқ турна (ҳикоя)

Чўлоқ турна тухумдан кеч чиқди. Чиққанидан кейин ҳам ўнг оёғини ололмай анча ётди, типирчилади, тукдан иборат қанотчаларини қоқди. Ўзини пайдо қилган тухум пўчоғига тиззасидан пасти ёпишиб қолган эди. Ниҳоят, ундан… батафсил »

Омон Мухтор. Ўйин (ҳикоя)

Омон Мухтор. Ўйин (ҳикоя)

— Одамда бир оз фаросат бўлса экан, — мийиғида кулиб деди Келдиев даврадагиларга бир-бир кўз ташлаб, телевизорга имо қилганча. — Эътибор бердингларми, «не жафолар чекмадим бир бевафо дилдор учун!» деб… батафсил »

Ўткир Ҳошимов. Янга (ҳикоя)

Ўткир Ҳошимов. Янга (ҳикоя)

Акмал қўнғироқ тугмасини босиши билан ичкаридан овоз эшитилди: — Ана, Акмалхон келдилар. «Келинойим», деб ўйлади у янгасини овозидан таниб. Янгаси негадир унинг номига «хон» қўшиб гапирарди. Акмал уйларига янгаси келганидан… батафсил »