"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимларида

Ўқилди: 813

Наманган. Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ёшларининг “Юрт келажаги” номли кўрик-танлови ўтказилди. Танловда назм, наср ва публицистика каби йўналишида иқтидорли ёшлар ўз ижодий машқлари билан қатнашишди. Танловга вилоятда яшовчи шоир ва ёзувчилар – Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари ҳакамлик қилишди.
***
Янгиқўрғон туманиининг Оқтом қишлоғида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимлари ҳамкорликда ташкил этган “Маънавият сарчашмалари” номли ёшлар фестивали ўтказилди.
***
Касаба уюшмалари ташкилотлари вилоят бирлашмасига қарашли “Камалак” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ижод” фонди томонидан “Биринчи китобим” рукни остида чоп этилган ёш болалар шоираси Дилором Мўминованинг “Анжир сайли” номли китобининг тақдимоти ўтказилди.

Ахборот маркази

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

ДЎСТЛИК ДАРАХТИ ДЎСТЛИК ДАРАХТИ
“МИНГТЕПАНИНГ МИНГ БИРИНЧИ ТЕПАСИ”          “МИНГТЕПАНИНГ МИНГ БИРИНЧИ ТЕПАСИ”         
ДИЛЛАРДА БАРҲАЁТ МУҲАММАД ЮСУФ ДИЛЛАРДА БАРҲАЁТ МУҲАММАД ЮСУФ
КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА