"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Эл орасидаги суҳбатлар

Ўқилди: 849

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 23 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори барча юртдошларимизни руҳлантириб юборди. Юртимиз бўйлаб энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш учун тараддуд қизғин. Тошкент вилоятининг маданият ва истироҳат боғлари, маҳалла гузарлари, меҳнат жамоалари ва ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам шу муносабат билан “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ёзувчи, шоирлар, олимлар, жамоатчилик вакиллари ва санъаткорлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Вилоятнинг 18 шаҳар ва туманларида жойлашган 36 маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли энг чекка қишлоқларда ҳам ўтказилган учрашувлар ва самимий суҳбатларда юртбошимиз раҳнамолигида халқимизнинг 23 йил давомида босиб ўтган шонли йўли, замондошларимизнинг бунёдкорлик фаолияти, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик ҳақида мароқли гурунглар бўлди.
Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, шоир ва ёзувчилар Темур Убайдулло, Жамолиддин Абдиев, Шавкат Туроб, Нуриддин Аминжон, Зарифа Эралиева, Ашурали Боймурод, Ботиржон Эргашев, Латифжон Мансур ва бошқа ижодкорлар Ватан ва мустақиллик мавзуидаги янги шеърларини ўқидилар. Шаҳру қишлоқларда яшаб, меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳам тадбирларда сўзга чиқиб, ўз дил сўзларини, шукроналик туйғуларини чин дилдан изҳор этдилар. Эл орасидаги эътирофларда мамлакатимизда ўтган тарихан қисқа давр ичида барча соҳаларда мислсиз ютуқларга эришганимиз, мустақиллиқ эълон этилганининг илк йилидан бошлаб, ёшларга ва хотин-қизларга катта эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатиб келинаётгани, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамиётдаги нуфузини ошириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, айниқса қиз болаларни замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда муносиб ўрин олиши учун амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз борди.
Таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандари иштирокида ижро этилган саҳна лавҳалари, ашула ва рақслар тадбирларга файз бағишлади.

Ахборот маркази

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар