"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Муҳайё Рустамова. Баҳор (шеърлар)

Ўқилди: 1 149

bahor

Баҳор
1
Камалак тожини кийиб бошига,
Эгнига оқ ҳарир либосин кийиб,
Кўкрагига тақиб лола гулларни,
Баҳорой келади меҳрини қўйиб.

Қалдирғочлар йўлларига пояндоз
Ариқ лабларида ялпизлар қатор.
Дилларда кезади ажиб бир ҳавас,
Келақолгин дея дилрабо баҳор!

Қизлар сочларига илар толпопук,
Ўсма тортиб қошларига ясанар.
Варраклари самоларни қучганда,
Болажонлар кўзи севинчдан ёнар.

Бойчечакни кўзларига суртганда,
Бувижонлар “омон-омон”лик тилар,
Сумалаклар қайнар дошқозонларда,
Бу кунлар завқидан яйрайди диллар…

2
Яшил кўйлагини кийиб боғ-роғлар,
Адл қаддин тиклаб атрофга боқар.
Кўксига лолалар тақибди тоғлар,
Қандай гўзал бизнинг ўлкада баҳор?!

Қушлар чуғур-чуғур, сувлар мусаффо,
Осмон кўм-кўк, қуёш кулибон боқар.
Теварак-атрофда кезар соф ҳаво,
Қандай гўзал бизнинг ўлкада баҳор?!

Бу қандай мўъжиза, бу қандай синот,
Ўзидан берилган сеҳрли ифор.
Кўксимда бир туйғу бонг урар бот-бот,
Қандай гўзал бизнинг ўлкада баҳор?!

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш
ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!