"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Эсонбой Ўринов. Театр

Ўқилди: 1 339

teatrЎтган 2012 йил бошқа соҳалар каби театр санъати соҳасида ҳам сермаҳсул йил бўлди. Маънавий-маърифий тарғибот соҳасида мамлакатимиз бўйлаб юзлаб ижодий учрашувлар уюштирилди. Халқаро ва Республика миқёсидаги фестиваллар ўтказилиб, улар доирасида илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Ўтган йили театрларда турли мавзу ва жанрларда 160 дан ошиқ драматик асарлар саҳналаштирилган бўлиб, улардан 70 таси миллий замонавий, 37 таси миллий тарихий ва афсонавий, 55 таси жаҳон драматургиясининг намуналаридир. Ўтказилган барча тадбирлар, саҳналаштирилган асарлар, асосан, “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган бўлиб, саҳна юзини кўрган аксарият спектакллар шу мавзуни ифода этишга қаратилганлиги билан эътиборлидир.

Айтиш лозимки, бирлашмага тушаётган аксарият пьесалар профессионал ва бадиий жиҳатдан турлича даражада эканлиги туфайли, мутахассислар томонидан берилган тавсиялар асосида қайта-қайта ишланиб, сўнгра театрларга тавсия этилмоқда. Асарлар саҳналаштирилгач, дастлаб театр бадиий кенгашларида, сўнгра “Ўзбектеатр” бирлашмаси қошида ташкил этилган жамоатчилик асосидаги бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтиб, томошабинларга намойиш этилмоқда.
Ўзбек Миллий академик драма театрида “Имкон” (Л.Маҳмудов), “Яраланган оққуш нидоси” (С.Сирожиддинов), “Йиғлама, қиз” (Р.Муҳаммаджонов); Муқимий номидаги ўзбек Давлат мусиқий театрида “Осмондаги ҳулкарим” (Р.Муҳаммаджонов), “Меҳр нури” (Х.Хурсандов); Республика ёш томошабинлар театрида “Умид дарахти” (Ў.Ҳошимов); Ўзбек давлат драма театрида “Аёл” (Зулфия Қуролбой қизи); Республика сатира театрида “Вақт калити” (Э.Усмонов); Республика қўғирчоқ театрида “Қувноқ арава” (И.Жуманов); Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида “Умид дарахти” (Ў.Усмонов); Ҳамид Олимжон номли Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида “Ширин найранг” (Н.Ҳошимов); А.Жўраев номидаги Самарқанд вилоят қўғирчоқ театрида “Сеҳр ва меҳр” (И.Жуманов); Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театрида “Соҳиба” (Э.Шукурова); Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида “Алла” (Х.Хурсандов); Фарғона вилоят қўғирчоқ театрида “Ўз уйингни ўзинг қадрла” (М.Ашурова); Огаҳий номидаги Хоразм вилояти мусиқали драма театрида “Дилда борим” (Э.Самандар); Жиззах вилоят қўғирчоқ театрида “Келинг, дўст бўлайлик” (Н.Фармонова) каби спектакллар шулар жумласидандир.
“Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб, Давлат буюртмаси сифатида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан октябрь ойида учта театрга маблағ ажратилди. Булар: Ўзбек Миллий академик драма театрида “Сенга бир гап айтаман” (А.Иброҳимов), Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида “Алла” (Х.Хурсандов), Фарғона вилоят қўғирчоқ театрида “Ўз уйингни ўзинг қадрла” (М.Ашурова) спектакллари саҳналаштирилиб, премьералари ўтказилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. “Дўрмон” ижод уйида ўтказилган ёш драматургларнинг семинари натижаси ўлароқ, ёш драматургларнинг пьесалари ва киносценарийлари жамланган “Жозиба” тўплами тақдимоти ўтказилди.
Китобга кирган икки муаллифнинг асарлари Бухоро ва Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрларида саҳналаштирилди. Бошқалари ҳам театрлар репертуарига киритилмоқда.
Ўтган йилда яна қатор муҳим тадбирлар режалаштирилган бўлиб, шулардан бири ёш режиссёрларнинг “Дебют-2012” Республика театр санъати фестивали 25-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилди. Саҳналаштирилган қатор спектакллар мутахассислар кўригидан ўтказилгач, 14 та ижодий иш танлаб олиниб, фестивалда намойиш этиш учун дастурга киритилди. Булар: Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирилган “Ойдинда юрган одамлар” (Т.Мурод), “Широқ”, (М.Осим) Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг “Ширин найранг” (Н.Ҳошимов), Республика ёш томошабинлар театрининг “Мешполвон” (А.Обиджон), Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг “Жоним бахшида” (М.Мамадалиева), “Ўзбектеатр” бирлашмаси ва Ўзбекистон Давлат санъат институти билан ҳамкорликдаги лойиҳаси бўйича ёш драматург Б.Бозоровнинг “Искандар” инсценировкаси асосидаги спектакллар мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди.
Биринчи ўринга сазовор бўлган “Искандар” спектакли “Театр.Уз” ва Қозоғистон Республикасининг Олмата шаҳрида ўтказилган халқаро театр санъати фестивалида муваффақиятли иштирок этди.
Муҳтарам Президентимиз Бухоро шаҳрида бунёд этилган вилоят мусиқали драма театрининг янги биносига ташрифи чоғида, театрларда замонавий қаҳрамон образини яратиш бўйича билдирган фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда, бирлашма ва театрларда, ўзларининг устувор вазифаси сифатида, доимий равишда ижодий, ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда, 2011 йил май ойида “Сени куйлаймиз, замондош!” Республика театр санъати танлови муваффақиятли ўтказилган бўлиб, 2013 йилнинг май ойида иккинчи маротаба ўтказилиши режалаштирилган. Тайёргарлик ишлари ўтган йили бошлаб юборилган. 2012 йил сентябрь ойида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ушбу танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилди. Театрларда пьесалар танлаш, саҳналаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда 20 дан ошиқ театрларда шу жараён кетмоқда. Танланган пьесаларнинг аксарияти оригинал асарлар эканлиги эътиборга лойиқдир. Бундай танлов ва фестиваллар драматургияда янги асарлар яратилишига замин бўлмоқда.
Шу билан бирга айтиш лозимки, театрларда турли мавзулардаги (ақидапарастлик, миссионерлик, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатларни фош қилишга қаратилган пьесалар) бадиий, ғоявий жиҳатдан мукаммал саҳна асарларига, айниқса, замонавий қаҳрамон образи ифода этилган асарларга катта эҳтиёж сезилмоқда.
Мамлакатимиздаги 37 та профессионал театрларнинг 10 таси қўғирчоқ театрлари, 2 таси ёшлар, 2 таси ёш томошабинлар театрлари ҳамда катталар театрларида ҳам болалар учун асарлар саҳналаштирилаётганини эътиборга олсак, болалар учун пьесалар ниҳоятда камлиги сезилмоқда.
“Ўзбектеатр” бирлашмаси Ёзувчилар уюшмаси билан доимий равишда ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда ва бундан кейин ҳам бу жараён давом этаверади.

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар