"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Ғазал

Ўқилди: 997

xamza

Боқ олама

Ҳақиқат кўзинг оч, боқ олама, не можароси бор,
Башар, ғайрул – башар ҳар қайсининг чуну чароси бор.

Тилисмедурки, ҳеч ким фатҳ этолмас кўҳна дунёни,
Вале, тўрт кун тамошо этгудек айшу намоси бор.

Нафасни қадрини билсанг, хуш ўткар, юрма беҳуда,
Баҳоринг олди ёздур, орқадин қишлик ҳавоси бор.

Ўзингдин бошқаларни дарди йўқ деб бўлмағил ғофил,
Саҳарлар бир қисим пар андалибнинг бинг навоси бор.

Бошида посбон йўқ деб, етим аҳлини қақшатма,
Онинг ҳеч бўлмаса, йўқдин бино қилган Худоси бор…

Фақат бир сан эмассан, яхшилардин бир масал қолмиш:
Жаҳонга ким келибдур кўнглида бир муддаоси бор.

Ўзингдин ўзгани атворига таън этма, эй нокас,
Ки ҳар танни табиат исмида бир подшоси бор.

Ҳама ушшоқ эли маъшуқасидин комёб ўлса,
Ниҳонни тонг-ла кун кўрсатмоққа аҳду вафоси бор.

Сайт бўлими: Ўзбек мумтоз адабиёти

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ