"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Суйима ҒАНИЕВА. ИЛМ, ИЖОД АҲЛИНИ ҚУТЛАЙМАН

Ўқилди: 400

МУНОСАБАТ

Муҳтарам Президентимизнинг Алишер ­Навоий бобомиз номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш ҳақидаги фармонини ўқиб қувончимга яна қувонч қўшилди. Бу илм даргоҳи адабиётимизнинг энг қадимий даврларидан бошлаб бугунгача бўлган меросини ўрганиш ва келгусидаги тараққиётини таъминлашига хизмат қилади. Ҳали дунёнинг барча мамлакатларида Навоий бобомиз асарларининг таржима қилинишига ва тақдимотлар ўтказилишига ишонаман.

Бу фармон биз ижодкорларга, адабиётшуносларга катта эътибор натижаси, мустақиллигимиз шарофати, улуғ алломалар руҳининг қўллаганидир. Мустақиллик бизга катта имкониятлар берди: навоийшунослик ва умуман, мумтоз адабиётимизнинг ҳозиргача ўрганилмаган соҳалари ­тадқиқ этилиб, холисона баҳоланмоқда, китоблар нашр этилмоқда. Ҳали олдимизда катта ишлар турибди. Кўплаб адиблар ва олимларимизнинг қадимий қўлёзмаларини ўқиш-ўрганиш лозим.

Адабиётимизни тадқиқ этиш ва бойитиш йўлида мен ҳам доимо изланишдаман. Шу кунларда “Алишер Навоий: ҳаёти ва ижоди” номли китобим қайта ишланган ҳолда “Ўзбекистон” ­нашриётида чоп этилди. Шунингдек, ўиёсиддин Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ” асари ўзбек тилида нашр этилди ва жойларда тақдимотларини ўтказяпмиз. Бу китоб бевосита форс тилидан таржима қилингани ва ҳозиргача чоп этилган намуналардан мукаммаллиги билан ажралиб туради,  бебаҳо тарихий манба сифатида авлодларга хизмат қилади. Мана шундай ишларни амалга оширишда Университетнинг, ундаги ҳар бир факултет, ҳар бир кафедранинг зиммасига катта вазифалар юклатилади.

Ҳазрат Алишер Навоий тилимизнинг кенг қамровлиги, имкон даражалари юқорилиги борасида 14 та насрий асар ёзган. Айнан она тилимизда яратилиб, унинг шуҳратини бутун дунёга тараннум этишга хизмат қилган бу асарлар барчамизга фахр бағишлайди. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони ўзбек тили ва адабиётини ривожлантириши, Ватанимиз фуқаролари, хусусан ёшлар қалбида ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини уйғотиши билан тарихий аҳамиятга эгадир.

Яна бир бор шундай қутлуғ кунларда адабиёт аҳлини чин қалбдан  табриклайман. ­Юртбошимизга миннатдорлик билдираман.

 

Суйима ҒАНИЕВА,

Ўзбекистон Қаҳрамони,

филология фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси 2016-йил 20-май (4368)

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ