"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тўлан НИЗОМ. ФАХР ТУЙҒУСИ

Ўқилди: 401

МУНОСАБАТ

Миллий тилимиз ва адабиётимиз тарихида унутилмас тарихий воқеа юз берди. Муҳтарам Юртбошимизнинг махсус фармони билан Ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилиб, унга буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий номи берилди. Шубҳасиз, улуғ даҳо руҳи беҳад шодланди. Она тилимизнинг янада равнақ топишига кенг йўл очилди, адабиётимизга улкан рағбат ва имкониятлар кўрсатилди. Энди ҳамма гап илм ва ижод аҳлининг бу ҳужжатда белгилаб берилган вазифаларни бажаришга белни маҳкам боғлаб киришишида.

Миллий мустақиллигимиз шарофати билан ўзбек тилининг давлат тили мақомига эришгани, ижод аҳлига кўрсатиб келинаётган изчил ғамхўрликлар, қўллаб-қувватлашларнинг мантиқий давоми бўлган ушбу фармонда тилимиз нуфузини, адабиётимиз обрў-эътиборини баланд кўтаришдек улуғ мақсад мужассам. Чунки тил — ўзликни англаш, ор-номус, Ватан шаъни демакдир. Ўзбек тили — ҳазрат Навоий тили, Заҳириддин Бобур тили, Атоий тили, Огаҳий, Бобораҳим Машраб, Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпонлар тилидир.

“Адабиёт яшаса, миллат яшайди” деган ҳақиқатнинг қарор топиши йўлидаги яна бир катта қадам — мазкур фармон барчамизга муборак бўлсин. Аминмизки, янги ўқув юрти  олий даражадаги билимдон мутахассисларнинг, истеъдодли ижодкорлар, зукко таржимонларнинг янги ёш авлодларини етказиб беради. Бу муборак воқеадан бир ижодкор сифатида бошим кўкка етди, мустақиллигимизнинг яна бир улуғ ва муборак одимини қутлагим келди, қалбимда фахру ифтихор туйғуларини ҳис этдим.

 

Тўлан НИЗОМ,

Ўзбекистон халқ шоири

Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси 2016-йил 20-май (4368)

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ