"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳикматлар хазинаси

Ўқилди: 724

Ҳикматлар хазинаси» рукни остида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош биносида жойлашган «Ижод» китоб дўконининг нодир китобларини эътиборингизга ҳавола қилимоқдамиз (№4).
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 16″А» уй. тел: 227-07-27 Мўлжал «Истиқлол» санъат саройи.

Uyushma bino

 

 

1 (71)

Қорақалпоқ тилидан Ғафур Шермуҳаммад таржимаси. Қиссада қорақалпоқ миллий колорити яққол кўзга ташланади.муаллиф ўз қаҳрамонлари бошидан кечирган мураккаб вазиятларни ортиқча бўяб-бежамасдан, ниҳоятда ишонарли гавдалантирган. Муҳими, у инсон табиатидаги чигалликларни, ҳаётнинг турфа зиддиятларини ҳаққоний ёритган.

 

Нархи: 6000

 

 

 

 

 

1 (73)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг ўзига хос йўсинда реал воқеаларга асосланиб ёзилган “Абадий соғинчлар” роман-хроникасида Саид Махмудхон Тўра ҳаёти, заҳматли тақдири тасвири баҳонасида умум миллат тақдирига доир воқеалар қаламга олинган.

 

 

Нархи: 7600

 

 

 

 

 

1 (75)

Ойдин Ҳожиеванинг “Зулфия абадияти” китобида дунёга машҳур шоиранинг ижодий ва ҳаёт йўллари шогирд нигоҳи билан кузатилади, Зулфия шахсиятининг ёрқин қирралари талқин этилади.

 

Нархи: 8100

 

 

 

 

 

 

1 (74)

Ёзувчи Анвар Намозовнинг ушбу китобида жамланган қиссалар сиз, азиз ўқувчиларни турфа тақдир эгалари билан таништириб, ўйлашга, мушоҳада юритишга мажбур этади

 

 

Нархи: 12100

 

 

 

 

 

 

1 (44)

Ёзувчи Рустам Худойқулнинг ушбу саргузашт-детектив қиссаси дўстликка хиёнат, севгига садоқат, бир киши учун қазилган икки қабрнинг сир-синоатлари ҳақида ҳикоя қилади.

 

 

Нархи: 4600

 

 

 

 

 

 

1 (13)

Жаҳонгир Пирмуҳамедовнинг “Ҳаётий ҳикоялар” тўпламига ҳажвий, латифанамо асарлар киритилган. Улар инсоний меҳр ва муҳаббатга йўғрилганлиги, серзавқ ва топқирлиги, энг муҳими, ҳозирги замон интеллектуал истеъмолчиси — турли ёш ва савиядаги китобхонларга манзур бўлади.

 

Нархи: 6400

 

 

 

 

 

 

978-9943-4512-7-8

 Тўхтамурод Тошевнинг “Адашганлар қисмати” китоби суд очеркларидан иборат. Мазкур тўпламда мустақиллик йилларида жиноятчиликка қарши кураш тарихининг энг ёрқин саҳифалари ўз ифодасини топган.

 

 

Нархи: 7000

 

 

 

 

 

1 (3)

Валишер Мадаминовнинг “Ёлланмаган қотил” китоби детектив қисса. Асарни ўқиб Раҳматулло Жўраевнинг ҳатти-ҳаракатлари, ҳеч кимникига ўхшамаган феъл-атвори, иш услуби билан танишар экан ўзбек терговчиларининг ҳам бошқалардан кам бўлмаган билими, истеъдоди, дунёқараши, топқирлиги, донишмандлиги борлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Нархи: 4600

 

 

 

 

 

 

1 (76)

 

Китоб муаллифи Толстикова Маргарита Алексеевна, таржимон: Н. Нуманова.

Бу китоб қизиқарли матнлар, чиройли расмлар, аломат қаҳрамонларни ўз ичига олади.

 

Нархи: 12700

 

 

 

 

 

 

1 (43)

Болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” китоби саргузашт роман бўлиб, болалар ҳаётидан олиб ёзилган, уларнинг севимли китобларидандир. Бу асарда орзу-ҳавасга элтадиган чинакам йўл ҳалол меҳнат, яхши хулқ-одоб ва қунт билан ўқишда эканлиги таъкидланади.

 

Нархи: 6500

 

Сайт бўлими: Адабий-бадиий нашрлар, Кутубхона

Қўшимча:

МИРПЎЛАТ МИРЗО МИРПЎЛАТ МИРЗО
НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш