"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БИЗ ИСТИҚЛОЛ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ

Ўқилди: 749

            Ўз Ватанида бўлаётган ўзгаришларнинг асосини англаш, қадрлаш ва ўз эли равнақи учун фидоийларча ижод қилиш орзуси ҳар бир ижодкор қалбида жўш урмоғи керак. Юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ҳар бир интилишига бўлган эътибор ўз самарасини бермоқда. Зеро, бугунги   ёшлар  истиқлол  даврининг жарчиларидир.20160616_111703

Юртбошимизнинг “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” рисоласида айтиб ўтилган: “Истеъдод, истеъдод ва яна бир бор истеъдод соҳибларини топиш, тарбиялаш ва уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш энг асосий вазифамизга айланиши зарур” — деган сўзлари адабиётга илк қадам қўйган ёш истеъдодларни қуллаб-қувватлашнинг юксак намунаси бўла олди, дейишга ҳақлимиз.          
20160616_111527
 
Ёш истеъдодларга вақтли матбуот саҳифаларидан кенг ўрин ажратиш, “Биринчи китобим” рукнида илк китобларини чоп этиш, асарларини турли баёзларга жамлаш юртимиз адабий ҳаётида муҳим воқеликка айланиб бормоқда. Аммо, “Биринчи китобим” лойиҳасида шеърлари  чоп этилмаган ёшларимизнинг ижодий ишлари бизнинг қўлимизда тўпланиб қолганлиги сабабли, биз уларни саралаб, катта гулдаста ҳолига келтириб, ёшлар баёзи ҳолида чоп этишни мақсад қилдик ва бунга эришдик.
 

 Бугун сотат 11.00 да Ёзувчилар уюшмасининг тадбирлар залида “Биз истиқлол фарзандларимиз” деб номланган Ёшлар баёзининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотга ушбу баёзга ижодидан намуналар киритилган,  юртимизнинг турли ҳудудларида яшаб, ижод қилаётган  умидли, истеъдодли ёшларимиз, таниқли шоир ва ёзувчилар таклиф этилди.  Ватанпарварлик, Ватанга садоқат, ота-онага муҳаббат,  муҳаббатга садоқат, ўз элига саодатни соғинган юраклардан янграган  садолар ўз аксини топган ушбу баёз мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги олдидан кенг адабий оммага, мухлисларга муносиб совға бўлди, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ ёзувчиси Муҳаммад Али тадбирни бошқарар экан.  Сўзга чиққанлардан Академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Сирожиддин Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимовалар ушбу баёзга ижод намуналари киритилган 66 нафар ижодкорнинг ҳар бир шеъри ҳақидаги ўзларининг юксак баҳоларини ва теран фикрларини билдирдилар. Улар ёшларимизга ушбу баёз орқали  кейинги ижодлари бунданда баланд бўлишини таъкидладилар  ва оқ йўл тиладилар. Муаллифларга ёшлар баёзидан тақдим этилди. Тадбир сўнгида баёз муаллифларининг мушоираси бўлиб ўтди. “Биз истиқлол фарзандларимиз” ёшлар баёзи барча ижодкорлар қалбида илҳом ва сурур туйғуларини уйғотди.

Тадбирдан фото лавҳалар

20160616_111838

20160616_111805

20160616_111945

20160616_112103

20160616_112127

20160616_112133

20160616_112037

20160616_112201

20160616_112222

20160616_112337

20160616_112352

20160616_112421

20160616_113017

 

20160616_115039

 

20160616_115219

20160616_115744

20160616_115806

20160616_121105

20160616_121338

20160616_121351

20160616_121544

20160616_121630

20160616_122152

20160616_121941

20160616_121734

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ёшлар ижодидан

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ