"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳикматлар хазинаси

Ўқилди: 496

 

Ҳикматлар хазинаси» рукни остида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош биносида жойлашган «Ижод» китоб дўконининг нодир китобларини эътиборингизга ҳавола қилимоқдамиз (№12).
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 16″А» уй. тел: 227-07-27 Мўлжал «Истиқлол» санъат саройи.

Uyushma-bino-295x400

 

 

Отсканированный документ-05.5

 

Шоир Тўлан Низомнинг 3 жилдлик сайланмаси 2-жилдига шоирнинг навқиронлик ва ўрта ёшлик даври асарлари, шунингдек, “Шеър ҳавоси” рукни остида айрим мунаққидлар мақолалари ҳам киритилди.

 Нархи: 4400

 

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-04.5

 

Тўлан Низомнинг 3 жилдлик сайланмаси 3-жилдига шоирнинг улғайиш даври — кейинги йилларда ёзилган асарлари, шунингдек, мунаққидларнинг шоир ижоди ҳақидаги кузатувлари ҳамда ўқувчиларидан келган мактуб ва шеърий ёзишмалари ҳам киритилган.

 Нархи: 12100

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-09.6

 

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг устозлар мактаби ва тажрибасидан ибрат олиб ёзган “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур…” достони янгича йўли, ўзига хос услуби ва тузилмаси, шоҳ ва шоир бобомизнинг асосан ички — руҳий ва қалбий кечинмалари, ўй ва изтиробларини очиб бериши билан эътиборга моликдир.

 Нархи: 3600

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-05.6

 

Рисолада хоразмлик буюк аллома Маҳмуд Замахшарийнинг ибратларга тўлиқ ҳаёт йўли, илм эгаллаш мақсадида бошдан кечирган машаққатлари ҳақида батафсил баён қилинади. Шу билан бирга Замахшарий ҳазратлари биз авлодларга қолдирган бой ва хилма-хил илмий-маънавий мероснинг ўзига хос қирралари ҳақида сўз юритилади.

 Нархи: 1900

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-06.6

 

Ушбу рисола йирик давлат арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида қисқача ҳикоя қилади. Хусусан, Бобурнинг Ҳиндистонда буюк империя барпо қилгани, унинг назмий ва насрий ижоди, уларнинг ўзбек адабиёти ривожи учун аҳамияти шоир асарлари ва бошқа манбалар таҳлили асосида кўрсатиб берилган.

 Нархи:   2900

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-07.5

 

Ушбу рисола буюк математик олим, алгебра фанининг асосчиси Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган бўлиб, унда олим қаламига мансуб асарлар, улардаги арифметик ва алгебрик масалаларнинг қўйилиши ва ечими ҳақида маълумот берилган.

 Нархи: 2300

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-08.5

 

Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида вужудга келган миллий уйғониш ҳаракатининг атоқли раҳбарларидан бири бўлиб, шу даврда ўзбек халқи ижтимоий онгининг уйғонишида муҳим роль ўйнади. У Туркистонда янги усул мактабларининг очилиши, миллий матбуотнинг пайдо бўлишида фаол иштирок этибгина қолмай, биринчи ўзбек драмасини яратиб, профессионал ўзбек театр санъатининг майдонга келишига замин ҳозирлади. Рисолада унинг ҳаёти, адабий ва ижтимоий фаолияти билан танишишингиз мумкин.

Нархи: 2700

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-09.5

 

Рисола буюк мутакаллим, мотуридийа калом мактаби асосчиси Абу Мансур Мотурийдийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Унда олим қаламига мансуб асарлар, шунингдек, алломанинг калом илмидаги буюк хизматлари кенг ёритилган.

 Нархи: 2100

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-13.4

 

Ушбу рисолада ўзбек археология фанининг сардори, атоқли қомусий олим, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Республикамизда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Яҳё Ғуломовнинг кўп қиррали ибратли ҳаёт йўли ва вилоятларда олиб борган самарали археологик изланишлари ва яратган илмий асарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

 Нархи: 2800

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-10.5

 

Ушбу қисса ҳаётий воқеалар асосида ёзилган бўлиб, унда Вафо исмли ўспириннинг гоҳ маҳзун, гоҳ шумликларга тўла ҳаёт йўли қаламга олинган.

 Нархи: 10800

 

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-11.5

 

Зикрилла Неъмат болалар учун шунчаки шеър ёзмайди, у бола қалби билан, бола дунёси билан ёзади. Ушбу китобча мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учундир.

 Нархи: 4500

 

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-12.4

 

Таниқли болалар шоири Турсунбой Адашбоев яқин қирқ йил мобайнида қардош халқлар ва чет эл болалари адабиёти вакилларининг ижодига мансуб бир мавзудаги ранг-баранг шеърларни тўплаб, она тилимизга ўгирди.хусусан китобда ўзбек болалар адабиётининг навқирон авлоди томонидан ёзилган намуналари жамланган.

 Нархи: 3500

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-13.5

 

 Муаллифнинг болаларга аталган ҳикоялари ва шеърларидан таркиб топган ушбу мажмуа кичик китобхонларга жуда муносибдир.

 Нархи:3900

 

 

 

 

 

 

 

 

Отсканированный документ-01.71 Отсканированный документ-01.7

 

Абдулла Шернинг “Ёнаётган йўл” китобидан шеърлар, балладалар, достон ва таржималар жой олган. Шунингдек “Ёмғирлар оралаб” тўпламидан ҳам шоирнинг янги шеърлари ва таржималари ўрин олган. Шоирнинг ижодидан оташин ҳарорат, кутилмаган ташбеҳлар, янгича оҳанглар, шаклий мукаммаллик ва таржималардаги юксак маҳорат ўз ифодасини топган.

 Нархи: 2300

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт бўлими: Кутубхона

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ