"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Рамазон ҳайити муборак!

Ўқилди: 441

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан Рамазон ҳайити муносабати билан барча ижод аҳлини самимий муборакбод этаман.

   DSC_9890  Ҳайит бутун дунёдаги мусулмонлар учун муқаддас ва мурувватга тўлиқ байрам саналади. У оилалар, дўсту ёрлар ва қўни-қўшниларни ибодат, хайрия ва раҳм-шафқат ойи бўлмиш Рамазоннинг якунланишини нишонлаш мақсадида ўзаро бир-бирига яқинлаштиради.
Тинчлик, кечиримлилик ва бирдамлик Ийди Рамазоннинг моҳиятини ташкил этади. Ушбу байрам юзага келтирган ажиб руҳ юртимизда бардавом бўлсин, халқимизда адабиётга, илм-маърифатга бўлган интилишларни янада зиёда қилсин!
Халқимизда қадимдан Рамазон ҳайити куни тантанали равишда нишонлаб келинган. Байрам куни кексалар, дўст-биродарлар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлик совғалари улашиш халқимизда анъанага айланган. Қариндош-уруғ, қўни-қўшниларни зиёрат қилиш, уларга хурсандчилик улашиш, Ҳайит муносабати билан устоз ва олим кишиларни зиёрат қилиш ҳам халқимизда азалий қадриятлардан саналади. Айни кунда «Ҳадя оз бўлсин ёки кўп бўлсин, кек-адоватни кетказади ва меҳрни уйғотади», деган ҳикматни эсга олиш ўринлидир. Айниқса болажонларга совғалар улашганда, улар йил давомида ушбу эзгулик ва меҳр-оқибат байрамини эслаб, уни орзиқиб кутадиган бўлади. Бу каби ишлар фарзандларимиз онгида миллий-диний қадриятларимизга нисбатан ҳурмат уйғотади. Кўрганларни байрам билан табриклаш, уларга хурсандчилик ва шодлик изҳор қилиш кишиларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларини мустаҳкамлайди.

      Ҳайит кунлари юртимизда, маҳаллалар ва ҳар бир оилада байрам кайфияти ҳукм суради. Табаррук манбаларимизда бу кунларни мотамсаро кайфиятда эмас, балки хурсандчилик, шодлик руҳида, байрам кайфиятида ўтказилиши таъкидланган.

      Барчангизни яна бир бор эзгулик, хайр-саховат ва меҳр-оқибат айёми билан табриклайман. Бахт-саодат ва мустаҳкам соғлик, хонадонингизга давомий фаровонлик тилайман.
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

 

Муҳаммад АЛИ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ