"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Ўқилди: 723

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан бутун мамлакат халқи унинг тезроқ соғайишини тилаб ижтимоий тармоқларда ўз хабарларини қолдиришни бошлашди. Шоиралар Муаззам Иброҳимова ва Малика Салимова Президентга атаб қуйидаги шеърлар ва тилакларини юборишган. Бу шеърларда бутун халқимизнинг кўнглидаги эзгу тилаклар акс этган.

 

 

ЁРУҒ ОЛАМ ТУРГУНИЧА ТУРГИН, БОБО!

 

Юрагимнинг кўзёшлари тинмай қолди,

Умрим на тун, кундузлигин билмай қолдим,

Уйгинангда тўй бўляпти, тур, Бобожон,

Сенсиз дилга хуррамлик ҳам сиғмай қолди…

 

Кўзларингни оч, Бобожон, оламга боқ —

Осмон қадар кўтарилган Сенинг байроқ!

Қара, сени кутаяпти ёрқин ҳаёт —

Давлатингга ўзинг бош бўл, топиб сабот!

 

Атроф тўла — дуойингга очиқ кафтлар,

Сиҳатингни кутаётган янги авлод!

Улар ҳалол меҳнатингнинг ҳосиллари,

Улар билан давом этгин мақсад сари!

 

Ғийбатларга йўл қолдирма, элнинг беги!

Ўзбек ҳали минг йил яшар, ўлмас, дегин!

Тилларини тишлаб қолсин, думин қисиб,

Мум тишласин ҳаракат-у озодлиги!

 

Ўрнингдан тур, қаддингни тут, тур, Бобожон!

Бизлар каби соғ-навқирон юр, Бобожон!

Фисқ-у фасод тарқатмасин кас-алдоқчи,

Соғай, Бобо, истиқлолга ўзинг соқчи!

 

Сен келтирган эрк шукҳидан нурманд қизинг —

Ўзбек номин дунёларга кўрсатмоқчи!

Бизлар билан олға-олға юргин, Бобо!

Ёруғ олам тургунича тургин, Бобо!

 

Ё, Худойим! Асра уни юрти учун!

Ёмон қолиб, дардни унга бердинг нечун?

Милён-милён фарзандига қайтар уни —

Уйимизда тўй бўляпти ахир бугун!

 

Ўзинг билгувчисан, Аллоҳ, шафқат қилгин,

Унга минг йил умр бериб, Давлат қилгин!

Бир-ярим кун хаста бўлар тирик жонмиз,

Уни севдинг — биз қулларинг тинч-омонмиз…

 

Ҳурлигимиз байроғини тутқизганинг —

Ислом Бобо борки, биз ҳам қаҳрамонмиз!

Бутун дунё ҳавас қилган юрт қил яна,

Юртбошимиз тўрт мучасин бут қил яна!

 

Ўтинаман, ёлвораман, Парвардигор,

Менинг бори умрим унга бериб юбор!

Унга умр керак, мен-чи — бир пул,

Унинг тугамаган буюк ишлари бор!

 

Мағфират қил ва шафқат қил, Яратганим,

Яна минг йил юртбош бўлсин Бобом маним!

 

Юрт тинчлигини сақлаб, шундай даҳшатли холатларни кўрсатмаётганингиз учун ҳам дуодаман. Оналар дуода! Бирор ҳандақ ичида қурол ушлаб ётмаган, осилиб, отилиб кетмаётган оталар дуода! Бомбаларсиз осмон остида қувнаб яшаётган болажонлар дуода! Шу гўдакларнинг иқболи, келажаги учун яшаётган болажон халқингиз дуода!

 

ЭЛИМ

Набирасин — новвотим деб, суйган элим,
Қалдирғочим, қанотим деб суйган элим
Юзга юзлаб қолганда ҳам хушчиройим.
Кўнгли эккан боғларидек кўркам элим!

Илигида Алпомишлар тўқлиги бор,
Тўқсонда ҳам тўққиз гўдак шўхлиги бор,
Момоларин фариштадай қўхлиги бор
Эъзозласам, эриб кетар эркам элим.

Болам десам, боқишлари беғубор шўх,
Отам десам, дуолари дунёда йўқ.
Удумлари ўзида бор, оламда йўқ.
Топганини тўйларида тўккан элим.

Ўзи киймай қудасини ўйлаганим,
Куёвларин ўғилдайин сийлаганим,
Аразлари адоватни билмаганим.
Келинлари олимларни туққан элим.

Кулча нонсиз олов ёқмас тандирига,
Меҳмонлари гард қўндирмас капгирига,
Қариса ҳам ёқайин деб кампирига
Ўсма, хино, райҳонгуллар эккан элим.

Уй тўрини улуғига бўшатганим,
Боласини бобосига ўхшатганим,
Кичигин ҳам сизлаб-сизлаб хушлаганим.
Одобини оқиллардан уққан элим.

Султонларни тебратади бешигида,
Эллик қўшни хаққи қутлуғ эшигида.
Тупроғини улуғлаб, шеър қўшиғида
Халол ризқин меҳнат билан йиққан элим.

Кўпнинг дарди қордай ёққан соқолига,
Юрак қурғур бефарқмас юрт камолига.
Ишонади авлодларин иқболига
Орим деса оқсоқоли чиққан элим.

Дастурхонинг тўлиб турсин ризқинг билан,
Ўзлигингни асра жону-жисминг билан.
Ўзгачасан ЎЗБЕК деган исминг билан
Сўрисига маҳалласи сиққан элим.

Дарахтларин бир илдизи киндигимда,
Ҳар тилагим тақдим қилдим кипригимда,
Мен ким бўпман,боримда ҳам, йўқлигимда
Яратганга бир хислати ёққан элим.
Буҳорийлар, Термизийлар туққан элим!!!

Муаззам Иброҳимова

 

ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Сабр билан ўтди йиллар қатор-қатор,
Азобларда келиб кетди қишу-баҳор.
Ўзбегимни беклигини қайтиб берган,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Юртим дея,элим дея жони фидо,
Ўзбекистон кўксидаги битта тумор.
Миллионлар юрагидан шу илтижо,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Ҳар боласин бошин силаб меҳр берган,
Ватанимнинг ҳурлигига чин сабабкор,
Халқи учун ҳаётини ҳадя қилган,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Дунёларга диёримни танитганим,
Ҳар кўнгилга бера олган шон,ифтихор.
Эй,Худойим,қувонмасин асло ғаним,
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Яна қайда яшаш мумкин эмин-эркин,
Шу ўлкадек тинч мамлакат қай ерда бор,
Керак бўлса менинг умрим қўшиб бергин!
ЮРТБОШИМНИ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!

Жам бўлайлик дерлар доим саркардамиз,
Қўлингизни очинг дўстлар баббаробар!
ДУОДАМИЗ!
ДУОДАМИЗ!
ДУОДАМИЗ!
ЮРТБОШИМИЗ ОМОН АСРА ПАРВАРДИГОР!!!

 

Малика Салимова

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ