"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Улуғ шахс жозибаси

Ўқилди: 509

Мустақиллик даври ўзбек адабиётининг кўзга кўринарли ютуқларидан бири Муҳаммад Алининг  “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси бўлди,- дея баҳо берилди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси рус адабиёти кенгашининг асар муҳокамасига бағишланган йиғилишида.

DSC_9913

Муаллифнинг йигирма йиллик меҳнати маҳсули бўлган асар тўрт китобдан иборат. Ҳар бир китоб Амир Темурнинг бир ўғли номи билан аталади. Биринчи икки китоб- “Жаҳонгир Миозр” ва “Умаршайх Мирзо” рус тилига таржима қилинди. Биринчи китоб ўтган йили “Звезда Востока” журналида чоп этилди, иккинчиси  ушбу журналнинг 2016 йилги учта сонида эълон қилинди. Ўзбек тилида роман алоҳида нашр қилинди ва Давлат мукофотига сазовор бўлди.

— Муҳаммад Али романиннг ўзига ҳос қиммати шундаки, дея таъкидлашди муҳокама қатнашчилари,- бу Соҳибқирон сиймосини оддий инсон сифатида  муваффақиятли яратилганидир.

— Муҳаммад Алининг Амир Темур ҳақидаги бу романи, ўзбек адабиётидаги йирик қамровдаги биринчи эпопеядир- таъкидлади академик, филология фанлари доктори Бахтиёр Назаров. Амир Темурдек буюк тарихий шахснинг бадиий сиймосини яратишга  жазм қилга муаллифнинг жасоратини алоҳида қайд этиш зарур. Кўпгина ёзувчилар Амир Темур ҳақида йирик асар яратишга ҳаракат қилдилар, аммо бу эпопеядек йирик полотни яратишга эриша олмадилар.

Муҳокама иштирокчилари хулосасига кўра тарихий воқеаларни қамраб олиш, улуғ тарихий шахс ҳаётини теран таҳлил қилиш жиҳатидан Амир Темур  ҳақидаги эпопея жаҳон адабиётида яратилган роман эпопеялар билан бемалол тенглаша олади. “Улуғ салтанат” тетралогиясининг  муаллиф ҳамда Саодат Комилова томонидан рус тилидаги таржимаси, асарни бошқа дунё тилларига таржима қилишга ҳам асос бўла олади.

 Анатолий ЕРШОВ

Газета Uzbekistan Today,

 Рус тилида 11 август 2016 г.

Инглиз тилида  12 август 2016

Сайт бўлими: Мақолалар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ