"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Оламни йиғлатган кун

Ўқилди: 1 404

Бир шум хабар кўнглим тиғлар,

Сочин юлиб синглим йиғлар:

Тоғ бошида қормиди-я

Дунё шунча тормиди-я

Олам йиғлар,

Онам йиғлар:

Шу кунлар ҳам бормиди-я?

 

Қўллаган ҳар юртдошимни,

Тўхтатолмай кўзёшимни,

Тўрт тарафдан Юртбошимни,

Фиғон уриб излаяпман,

Булут тўсди қуёшимни,

Музлаяпман, музлаяпман.

 

Осмон ҳайрон,

Замин гирён,

Ердан юлдуз қадар урён,

Улуғ сиймо, фитрат кетди.

Фалак хомуш,

Малак хомуш,

“Оҳ” тортганда кўҳна дунё,

Олам ҳам бир титраб кетди.

 

Юзимда ёш Худо, дейман,

Бу қандайин жудо, дейман.

Жим турмагин айтгин, эй, Чарх,

Бергин бирор садо, дейман.

Наҳот, энди саломлар йўқ,

Наҳот, энди видо, дейман.

 

Боқиб турар олам бизга –

Улуғ миллат, ўғил-қизга.

Руҳингиз шод бўлсин, Сиздан

буюк Ватан мерос бизга!

Сизга минг бор таъзимдамиз,

Раҳмат Сизга, раҳмат Сизга!

Жўрабек ЖАҲОН

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш
ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР