"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ор-номусга муносиб

Ўқилди: 393

Жўрабек ЖАҲОН

Минг йиллардан бери ота-боболаримизнинг қон-қонидан ўтиб келаётган, асрлар ўтгани сари суяк суриб, миллатимизнинг жон-жонига сингиб кетган, жасур кишиларни сергак торттириб, номардларни сескантирадиган қадимий ва ўлмас бир сўз бор: “Ҳалол!”.

Замину замон, вақту макон мана шу биргина сўз теграсида чарх ураётгандек. “Ҳалол!” дейилдими, тамом! Демак, бу ғалаба дегани, ютдинг, дегани. Бу сўзнинг “Ғалаба” ва “Чемпион” деган оға-инилари бор.

Музаффар сўзлар бир неча кунлардан буён элдошларимизнинг тилларию дилларида жаранглаб, ҳаётимизни янада нурафшон қилди дейишга тўлақонли ҳаққимиз бор. Ўзбек фарзандларининг куч-ғайрати, шижоату матонати олдида мухлислар яна бир карра лолу ҳайрон қолди. Ватанпарварлигу миллатсеварлик, туғилиб ўсган табаррук тупроқнинг ғурурию ори қандай бўлишини олам аҳли яна бир марта кўрди.

охирги кун. Сайтга 5

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида жамулжам бўлганлар неча маротабалар Ўзбекистон мадҳиясини тинглади, юртимиз байроғи баланд кўтарилганини кўрди. Спортчиларимиз билан бутун халқимиз бирга завқланди, ҳаяжонланди, майдонга кирди. Неча-неча кўзларда, кўнгилларда шукроналик ва шодлик, кексаларимиз “Ҳалолинг бўлсин!” дея чемпионларимизни дуо қилди. Фарзанди тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар дилбандларини етаклаганча спорт тўгараклари томон ошиқаётгани ҳам чин. Қишлоғу овулларда, шаҳару кентларда, мактабу маҳаллаларда ўсаётган болалар “Мен ҳам спортчи бўламан, Ватанимнинг байроғини баланд кўтараман!”, дея аҳд қилганини уларнинг порлаб-чарақлаб турган юз-кўзларидан англаш мумкин. Чиндан ҳам, спортчиларимиз кўрсатган жасорат шижоати бутун бошли ёш авлодга катта мактаб вазифасини ўтагани шак-шубҳасиз.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган ғалабалар, шода-шода медаллар жарангининг завқу ҳаяжонлари дилларимиздан ҳали кетмай туриб паралимпиячиларимизнинг ғайрату мардликлари қувончимизга яна қувонч қўшди.

табло сайтга

Дунёнинг 160 дан зиёд давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи иштирокида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчимиз дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича медаллар учун баҳслар олиб бормоқда. Уларнинг ғалабаси, қўлга киритаётган натижалари халқимизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.

Фотима Амилова сайтга

тез

Севинч Саллаева сайтга

Шу кунгача спортчиларимиз 7 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза, жами 30 медаль (!) билан ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очиб улгурди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон спорт делегацияси 160 дан зиёд давлат ичида ўн иккинчи, МДҲ ва Осиё давлатлари ўртасида иккинчи ўринда бормоқда. Ҳали мусобақалар давом этмоқда. ўалабаларимиз ҳали тугагани йўқ.

Мусобақалар жараёнида ўғил-қизларимиз нафақат медаллари билан,  балки жаҳон ва Паралимпия ўйинлари рекордларини янгилаб, ўзларининг улкан салоҳияти ва ғурурини намоён этмоқда. Ҳусниддин Норбеков Паралимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритиш баробарида, диск улоқтириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани, яна бир спортчимиз Фотимахон Амилова эса сузиш мусобақаларида биргина Паралимпия ўйинларининг ўзида бирйўла учта — бронза, кумуш ва олтин медалларини қўлга киритгани ҳам ҳайратланарли, ҳам ғурурбахшдир.

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо спорт турида жами ўн бир нафар спортчиларимиз иштирок этган бўлса, улардан нақд ўнтаси совринли ўринларни банд этди.

Паралимпиячиларимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг ғалабаларидан руҳлангани шак-шубҳасиз. Улар ҳам юртимизга медаллар шодаси билан қайтишга ва бу ютуқларни Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнасига совға қилишга ваъда беришган эди. Спортчиларимиз ваъдаларининг устидан чиқиб, ғалаба қозонди, чемпион бўлди, улар “Отангга балли!”, “Онагга раҳмат!” деган сўзларни бутун халқимиздан эшитаётир. Бир сўз билан айтганда, она диёримизнинг азиз ўғил-қизлари ўз туғилган юрти берган нону тузни ҳалоллаб қайтмоқда.

 

Сайт бўлими: Мақолалар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ