"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Баракатопкурлар

Ўқилди: 602

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов бизга шундай мурожаат қилардилар. Улуғ зотнинг ҳар бир сўзи тилларимизда шеър, қўшиқ, достон бўлиб янграйди.  

Энди нима қиламиз, баракатопкурлар?!

Қўлни-қўлга берамиз, баракатопкурлар.

Тош келса – кемирамиз, баракатопкурлар

Сув келса – симирамиз, баракатопкурлар.

 

Бу юрт – очилдастурхон, баракатопкурлар,

Итларга ҳидлатмаймиз, баракатопкурлар.

Ўзбекистон – онажон, баракатопкурлар,

Ҳеч қачон йиғлатмаймиз, баракатопкурлар.

 

Оқ тонгларга шукрона, деб, баракатопкурлар,

Беғуборимсан, деймиз, баракатопкурлар.

Гўзал ва муқаддас, деймиз, баракатопкурлар,

Бетакроримсан, деймиз, баракатопкурлар.

 

Энди нима қиламиз, баракатопкурлар?!

Қаттиқроқ бирлашамиз, баракатопкурлар.

Тоғларни тешиб ўтган, баракатопкурлар,

Қўллар-ла сирлашамиз, баракатопкурлар.

 

Озод, обод Ватан қолди, баракатопкурлар,

Қашқирларга талатмаймиз, баракатопкурлар.

Биз сув ичган дарёларга, баракатопкурлар,

Нопокни йўлатмаймиз, баракатопкурлар.

 

Каримовнинг ворислари – баракатопкурлар,

Юрт байроғини ўпамиз, баракатопкурлар.

Улуғ йўлдан адашмасак, баракатопкурлар,

Баракалар топамиз, баракатопкурлар!

 

Зулфия МЎМИНОВА,

      “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак  марраларни эгаллашимиз керак?” 

мега-лойиҳаси иштирокчиси, “Дўстлик” ордени совриндори. 

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ