"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Эзгулик майдони

Ўқилди: 638

Мустақиллик – биз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо неъмат. Унинг қадр-қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз, инсонийлик вазифамиздир.

Мустақил юрт фуқароси сифатида ҳар сафар жонажон пойтахтимиз Тошкентга қадам қўяр эканман, бу ерда давом этаётган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларининг гувоҳи бўлиб, қалбим чаксиз фахр ва илҳомга тўлади. Муҳими, бундай бунёдкорликлар Нукусда ҳам амалга оширилмоқда.

Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимизда Шарқ меъморчилиги анъаналари негизида барпо этилаётган хар бир бино ва истироҳат боғлари истиқлол берган катта имкониятлар маҳсули саналади.

18c

Мустақиллик майдони – бугун меҳри дарё, қалби уммон, меҳнаткаш ва меҳмондўст халқимизнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги интилиш ва изланишларини ўзида мужассам этган, ҳар бир инсон қалбига эзгулик ва муҳаббат туйғуларини ҳадя этаётган муқаддас даргоҳ. Айниқса, Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан бу ерда барпо этилган Эзгулик аркаси, Мустақиллик ва эзгулик монументи деб ном олган Бахтиёр она ҳайкали бугун халқимизнинг порлоқ келажак йулидаги энг эзгу орзу-интилишларини ўзида ёрқин ифода этганлиги қувонарлидир. Бу обидалар ёшларимиз қалбига истиқлолни асраб-авайлаш, унинг қадр-қимматига етиш туйғуларини чуқурроқ сингдиришга, бу ёруғ оламда она битта, Ватан ягона эканлигини теран англаб етишига хизмат қилаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

22c

Ҳар сафар умумхалқ байрамлари, тантанали маросимлар, спорт мусобоқалари олдидан ёки мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий давлатлар раҳбарлари, нуфузли делегациялар вакиллари томонидан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қуйилишини кузатар эканман, энг аввало уларнинг мустақил Ватанимизга нисбатан кўрсатган юксак ҳурмат ва эҳтиромидан мамнун бўламан.

10

Мустақиллик майдонига қадам қуйган табаррук отахонларимиз билан онахонларимиз шу бахтиёр кунларга етказганига шукроналик айтишса, ўқувчилар билан талабалар, янги ҳаёт остонасига қадам қуяётган келин-куёвлар Эзгулик аркасидан ўтиб, Бахтиёр она ҳайкалига гул қуйиб, ўзларининг бу муқаддас Ватанга бўлган меҳр ва муҳаббатини намоён этади.

36c

Биз бугун пок орзу-ниятлар билан қадам қўяётган, Ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида эзгу ғояларга қанот бўлаётган Мустақиллик майдони мангу гуллаб-яшнайверсин, Мустақиллик ва эзгулик монументи доимо халқимизнинг улуғ ниятларининг ижобот бўлишига хизмат қилсин.

 

 Раваж Отарбаев,

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

Қорақалпоистон Республикаси.

Ёлкин Шамсиддинов (фото), УзА

Сайт бўлими: Мақолалар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ