"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Жаҳон эртаклари ўзбек тилида

Ўқилди: 864

Муҳтарам эртаксевар китобхонлар!

kitob german1Ушбу китобдаги эртаклар олмон халқ оғзаки ижоди маҳсули бўлиб, уларни машҳур немис эртакшунослари ака-ука Якоб ва Вилгельм Гриммлар тўплаб, ХIХ асрнинг бошларида Германияда «Kinder-und Hausmärchen» номи билан нашр қилдиришган. Дастлабки нашрдаёқ бу эртакларнинг сони 200 дан ортиқ бўлган.

Шундан сўнг мазкур эртакларни дунёнинг кўпчилик халқлари ўз тилларига таржима қилганлар. Ўзбек тилига дастлаб 1938-йилда рус тилидан Фарид Расул таржима қила бошлаган. Илк ўзбекчалаштирилган эртак номи «Ботир тикувчи» эди. Бир йилдан сўнг, Адҳам Раҳмат ака-укаларнинг «Бремен музикачилари», «Бир хурмача шавла», «Қуён билан типратикан»,«Бўри билан етти улоқча», «Етти қарға» эртакларини она тилимизга ўгирган. 1940-йилда эса Ваҳоб Рўзиматовнинг «Олтин ғоз» эртаги таржимаси лотин алифбосида чоп этилган. ХХ асрнинг 70-80-йилларига келиб, ака-ука Гриммлар эртакларига қизиқиш янада кучайди. Ушбу йилларда Сурайё Тўрахонова рус тили орқали ўзбек тилига ўгирган эртаклар тўплами нашрдан чиқди.

1990-йилда ака-ука Гриммлар ва Вилгельм Гауф қаламига мансуб 10 та эртакдан иборат тўплам бевосита немисча-ўзбекча таржимада нашр этилди, бу Шариф Рўзиев ва Мавлон Жавбўриевлар таржимасидаги «Сирли кема» тўпламидир. Мустақилликнинг дастлабки йилида Хуррам Раҳимов ва Шарифа Салимовалар таржимасида «Етти оққуш» номли олмон халқ эртаклари тўплами чоп этилди.

Ака-ука Гриммлар эртакларининг «Бремен музикачилари», «Ботир тикувчи», «Бўрон кампир», «Қуён билан типратикан» каби айримлари турли таржимонлар томонидан такроран таржима қилинган. Масалан, «Die Bremer Stadtmusikanten» эртаги гоҳ «Бремен музикачилари», гоҳ «Бремен машшоқлари» деб номланган. Аслида бу эртак «Бременлик машшоқлар» тарзида таржима қилин- ганида аслиймонандроқ бўлур эди.kitob german

Қўлингиздаги тўпламдан жой олган эртакларнинг айримлари биз 1991- ва 2001-йилларда чоп эттирган тўпламда ҳам бор. Бироқ уларнинг таржимасини биз услубий жиҳатдан қайта кўриб чиқдик ва сезиларли даражада ўзгартирдик. Бу эртакларни асли билан ёнма-ён қўйиб ўқисангиз, немис тилини луғатсиз ўрганиш имкони ҳам мавжуд. Яъни бу тўпламдаги эртаклар дидактик жиҳатдан ҳам олдинги таржималардан фарқ қилади.

Ушбу эртаклар ака-ука Гриммларнинг Германияда нашр этилган «Kinder-und Hausmärchen», «Gesammelt durch die Brüder Grimm», «Berlin und Weimar», «Aufbau-Verlag 1967» нашридаги 210 та эртаги орасидан саралаб олинган. Мазкур эртакларни мириқиб ўқиб, бир олам завқ оласиз деган умиддамиз.

Таржимонлар

 

 

Сайт бўлими: Адабий-бадиий нашрлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ