"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбек ҳалқ эртаклари олмон тилида

Ўқилди: 418

Мустақиллигимиз  шарофати туфайли жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан ҳар томонлама муносабатларимиз ижобий жиҳатдан  кучаймоқда. 

Адабий маданий алоқалар бунга яхши мисол. Айниқса,Германия билан маданий мулоқотларимиз мунтазам равишда, изчил давом этаётгани қувончлидир. 2016 йилнинг  12 февралида,  Берлин шаҳрида ҳазрат Алишер Навоийниг 575 йиллиги муносабати билан халқаро илмий конференция ўтказилди. Илмий анжуманда Европанинг атоқли шарқшунослари қатнашдилар. Ўзбекистондан борган бир гуруҳ иштирокчилар — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, профессорлар Шуҳрат Сирожиддинов, Афтондил Эркиновлар Алишер Навоийнинг ижоди ҳақида маъруза қилдилар. А. Навоий асарларидан Германиядаги  шарқшуносларга совға қилинди. Германиялик олимлар ҳам ўзбек адабиётига оид илмий ишлар қилмоқдалар. И.Б Бальдауф,З.Клайнмихелларнинг илмий ишларини алоҳида таъкидлаш даркор. 2016 йил 17- 22март кунлари Германиянинг бешта шаҳри- Бонн, Берлин, Фрайбург, Оффенбург, Хайделберг шаҳарларида наврўз  байрамига бағишланган учрашувлар бўлди. Учрашувларда Ўзбекистондан борган олимлар Ўзбекистон ҳақида, миллий урф -одатларимиз ҳақида германиялик дўстларимизга сўзлаб бердилар. kitob german2

29-31 август кунлари Фрайбург шаҳрида Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган учрашув ташкиллаштирилди. Бунингдек учрашувлар Ўзбекистонни жаҳонга танитишда дадил қадам бўлаяпди.

Германиялик илм аҳлининг юртимизга қизиқиши кундан-кун кучаймоқда. Бунда филолог олимларнинг хизмати айрича. Улардан айримлари юртимизга келиб ўзбек халқ оғзаки ижодини ўрганмоқдалар. 2008 йили тадқиқотчи Габриеле  Келлер ва олмоншунос олим Хуррам Рахимовлар жанубий Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб илмий экспедицияда  бўлиб, Сурхандарё, Қашқадарёда яшовчи эртакчи боболардан, момолардан  500 та эртаклар ёзиб олган эдилар. Шу ёзиб олинган халқ эртакларидан 34таси олмон тилига таржима қилиниб, 2016 йилда “Ўқитувчи” нашриёти томонидан “Оловдан чиққан қуш-қиз” номида,  ўзбек сеҳрли этаклари рукни остида нашр этилди. Китобда миллий руҳдаги безакларнинг, расмларнинг берилгани нашр қимматини оширган. Бу эртаклар айтувчилар тилидан қандай ёзиб олинган бўлса, шу ҳолатда таржима қилиниб, адабий тил нормаларига солинмаган , қайта ишланмаган ҳолатда чоп қилинди.  Эртак кимдан ва қачон ёзиб олингани ҳам тўлиқ кўрсатилган. Бунинг бир яхши томони бор. Айтилаётган ҳудудга (регионга) хос шева хусусиятлари сақланиб қолади. Иккинчидан айтувчининг чечанлиги, эртак оҳанги тўлиқроқ сақланади, эртак нафосатига путур етмайди ва ўша эртакларнинг бошқа ҳудудда айтувчилардан фарқи билинади.

 Эркенжа, Аждаркуш,Сариқ ит, Балиқ ака, Кулойим, Сеҳрли булоқ, Уйқудаги куёв каби эртарлар биринчи марта ёзиб олинган. Эртаклар таржимада ҳам жонли тилда қандай ёзиб олинган бўлса шундай жаранглайди. Бу германиялик ўқувчиларга , айниқса,  тилимиз тадқиқотчиларига ўзбек тилини  теранроқ ўрганиши учун қўл келади.

Таржимон Хуррам Рахимов нашриёт билан ҳамкорлик қилиб, эртакларнинг қолганларини ҳам олмон тилида яна тўрт китоб ҳолида нашр қилдириш ниятида. Ўзбек сеҳрли эртакларини беш китоб ҳолида чоп этилиши олмониялик, умуман олмон тилида сўзлашувчилар учун катта совға бўлиб, ўзбек халқ оғзаки  ижоди билан теран танишувларига хизмат қилди деб ўйлаймиз.

                        Адҳамбек Алимбеков

        Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими масъул котиби.

Сайт бўлими: Адабий-бадиий нашрлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ