"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Қалбларга посбон бўлдингиз

Ўқилди: 635

                                                                            Фароғат Худойқулова   

 

Наҳот дунё доғда қолдинг, ўз  кўнглингга маҳлиё,

Эй воҳ, бугун елканг тутиб силкитмоққа ҳаққим бор.

Жонни фидо айлаб юртга, ўз халқидан миннатдор,

Улуғларнинг кетмоғи ҳам бўлар экан улуғвор.

Оҳ, ўзбекнинг баҳодири, ўзбекнинг паҳлавони,

Ўттиз икки миллион қалбдан кулиб чиққан Қуёшим.

Қўлимдаги ҳўл рўмолим қуримас шамолларда,

Сиз ёқтирган райҳонларнинг кўксин ювди кўз ёшим.

Қўлни қўлга бермоққа эл талпинганда мардона,

Ҳар балога  табассум-ла кўкси қалқон ўтдингиз.

Ўз кўксини безатмоқчун чақирдими, Самарқанд?

Бир лаҳзада юлдузларнинг қанотида кетдингиз.

Тўрт томонни гулзор этиб, тўрт томонни боғ этиб,

Келажакка йўл очдингиз, тобланди бардошимиз.

Ғофилларнинг қўлларида дунё талаш паллада,

Қалбларга посбон  бўлдингиз, эгилмади бошимиз.

Қизлар суйса отажонин Қиблагоҳим деб суяр,

Ўғиллардек кўксин керар, жон-жонига банду банд.

Эй воҳ, дунё кўрдинг яна ҳақиқатни бир бора,

Қиблагоҳим руҳи бирлан сайқалланди Самарқанд!..

 

 

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

ДЎСТЛИК ДАРАХТИ ДЎСТЛИК ДАРАХТИ
“МИНГТЕПАНИНГ МИНГ БИРИНЧИ ТЕПАСИ”          “МИНГТЕПАНИНГ МИНГ БИРИНЧИ ТЕПАСИ”         
ДИЛЛАРДА БАРҲАЁТ МУҲАММАД ЮСУФ ДИЛЛАРДА БАРҲАЁТ МУҲАММАД ЮСУФ
КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА