"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тоғай Мурод асарлари хориж тилларида

Ўқилди: 767

Бугун ўзбек адабиёти намоёндаларининг кўплаб асарлари жаҳон тилларига таржима қилинмоқда. Жумладан севимли ёзувчимиз Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи францус тилида нашр қилинди.

2016 йил “Les édition du net” нашрётида чоп этилган ушбу асар таржимон Жаҳонгир Санақулов томонидан франсуз тилига таржима қилинган.

kitob 11

Китоб муқаддимасида таржимон атоқли адиб Тоғай Мурод  ҳаёти ва ижоди ҳақида  маълумот бериб, ёзувчи ижодининг аҳамияти хусусида фикрларини билдирган.

Шу билан биргаликда Россияда чоп этиладиган “Дружба народов”  журналининг 2016-йилги 2-сонида ҳам севимли ёзувчимиз Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” қиссаси “Тарлан” сарлавҳасида чоп этилди.

kitob 1

Фахрланиб айтишимиз мумкинки, ўзбек адабиётининг бир қанча дурдона асарлари дунё тилларига таржима қилинган бўлса ҳамки ҳали буни денгиздан томчига қиёс қилиш мумкин.  Адабиётимизнинг янакўплабнамуналари жаҳон тилларига таржима қилинади деб умид билдирамиз.

Ахборот хизмати

 

 

Сайт бўлими: Адабий-бадиий нашрлар

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди