"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲИНДИСТОНДА «ДЕВОНИ БОБУР» РИСОЛАСИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўқилди: 656

Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги “Боғи Гулафшон” истироҳат мажмуасида жойлашган “Ором” боғида атоқли шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Девони Бобур” рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтдию .

Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Рампур Раза кутубхонаси ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамкорлигида чоп этилган мазкур рисоланинг тақдимоти Бхимрао Амбедкара номидаги Агра давлат университети кўмагида ўтказилди.

Тадбирда Ҳиндистон илмий-академик доиралари, маданият ва адабиёт намоёндалари ва журналистлар иштирок этди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, “Девони Бобур” 13 та ғазал ва уларнинг айримларига шарҳларни ўз ичига олган бўлиб, 66 бетдан иборат. Рисола Ҳиндистон олий ўқув юртларининг Бобур ва бобурийларийлар даври билан боғлиқ тадқиқотлар марказлари учун қўлланма сифатида тарқатишга мўлжалланган.

Сайт бўлими: Жаҳон насри

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди