"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Истеъдод мактаби» истеъдодларни аниқлайди

Ўқилди: 518

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон” ижод уйида “Истеъдод мактаби” VIII республика ёш ижодкорлар семинари бошланди.

   Тадбир ёш ижодкорларнинг пойтахтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Миллий боғидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мажлислар залида семинарнинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши маънавият бўлими мудири Мансур Машарипов, “Янги аср авлоди” нашриёти директори Эркин Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон халқ шоири Кенгесбой Каримов, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ва бошқалар мамлакатимизда ёш ижодкорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритишди. Тадбир доирасида “Янги аср авлоди” нашриётида “Камолот кутубхонаси” туркумида чоп этилган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

   Семинарда шеърият, наср, драматургия, бадиий публицистика, болалар адабиёти, бадиий таржима, адабий танқид каби қатор жанрларда қалам тебратаётган 35 нафар ёш ижодкорлар иштирок этмоқда. Семинар давомида Ёзувчилар уюшмаси ижодий кенгашлари аъзолари ҳар бир иштирокчининг асарлари қўлёзмаларини алоҳида эътибор билан ўрганиб, керакли маслаҳатлар беришади. Машғулотлар давомида ёшларнинг ўзлари ҳам бир-бирларининг ижод намуналари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдиради.

   Ўзбекистон халқ ёзувчилари ва шоирлари иштирокидаги маҳорат дарслари, турли соҳа вакиллари билан бўлиб ўтадиган ижодий  учрашувлар, устозлар ва шогирдлар иштирокидаги мушоиралар, самимий давра суҳбатлари истеъдодли ёшларда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз.

Семинар 25 ноябрга қадар давом этади.

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар, Ёшлар ижодидан

Қўшимча:

НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш
ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР ТОИР АКА КУТГАН ТОНГЛАР