"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КОМПЮТЕР ҲАҚИДА

Ўқилди: 883

Назокат ШАРИФБОЕВА

Компютер ҲаҚида

 

Компютер инсоннимас,

Инсон уни яратган.

Аммо бугун сир эмас,

У ҳаммани қаратган.

 

Ўйинига қизиқиб,

Ошиқади болалар.

Ўйин ниқобин тақиб,

Келади ёт ғоялар.

 

Наинки кўз нурини

Ўғирлайди бу матоҳ.

Балки орзу йўлини,

Адаштирар қўйиб чоҳ.

 

Илму зиё йўлида,

Бўлсин майли дўст-ўртоқ.

Дунё кезиб лаҳзада,

Топайлик илм кўпроқ. 

 

Шиддаткор бу замонда,

У керакдир жуда ҳам.

Оқ-қорасин билмоққа,

Керак фаросат, фаҳм…

 

Хоразм

Сайт бўлими: Ёшлар ижодидан

Қўшимча:

“МЕН ТАВАЛЛУДИ ЎШАЛ ФАРЗАНДИ НАМАНГОНИМАН…” “МЕН ТАВАЛЛУДИ ЎШАЛ ФАРЗАНДИ НАМАНГОНИМАН…”
Ёвдат Илёсовнинг 90 йиллик хотира кечаси Ёвдат Илёсовнинг 90 йиллик хотира кечаси
ИККИ БУЮК ШОИР, ИККИ ДАҲО ЗОТ ИККИ БУЮК ШОИР, ИККИ ДАҲО ЗОТ
«ДУНЁЛАРГА ТАНИТАМИЗ, СИРДАРЁНИ» «ДУНЁЛАРГА ТАНИТАМИЗ, СИРДАРЁНИ»