"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДЎРМОНДА ЁШ ИЖОДКОРЛАР БАЙРАМИ

Ўқилди: 574

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод уйида ёш ижодкорларнинг назм, наср, бадиий публицистика, таржима, драматургия ва болалар адабиёти йўналишларида «Истеъдод мактаби» VIII семинари бўлиб ўтди.

IMG_7248 (копия)

Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда истиқомат қилаётган ўттиз беш нафар ижодкорларнинг «Биринчи китобим» лойиҳаси бўйича тақдим этган ижод намуналари кўриб чиқилди.IMG_7250 (копия)

 Не-не улуғ зотларнинг оёқ излари, ўтли нафаслари жо бўлган бу табаррук даргоҳ байрам баҳона миллатимиз  адабиётининг катта салафлари, бепоён Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш қаламкашларнинг  хуш дийдоридан  янада  яшнаб кетди.IMG_7268 (копия)

– Қўлига қалам олиб, адабиёт бўстонига қадам қўйган ҳар ижодкорнинг орзуси – “Дўрмон”, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али. – Истиқлол бахш этган бебаҳо имконлар саодатидан баҳраманд бугунги ёшлар учун Дўрмонда ҳар йили ўтказилаётган “Истеъдод мактаби” ўқув- семинарлари чинакам илҳом сарчашмаси, қутлуғ дарсхона, улуғ ижодхона вазифасини ўтамоқда. Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан унинг ҳузуридаги “Ижод”фонди маблағлари хисобига ҳар йили ёш ижодкорларимизнинг илк китоблари йигирма минг нусхада чоп этилиб, мамлакатнинг барча ўқув даргоҳларига бепул тарқатилаётгани – Истиқлол йилларида истеъдодли ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гултожи, ижод оламида биз етиб келган марраларнинг ҳақиқий интикосидир.IMG_7446 (копия)

Бугун мамлакатимизда маънавиятга, хусусан адабиётга улкан эътибор қаратилмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” номли рисоласи бу ғамхўрликнинг юксак намунаси бўлди. Ушбу дастуриламал китобда жумладан, шундай сатрларни ўқиймиз: “Истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришда чуқур ўйланган усуллар, яъни аниқ механизм зарурлигини бугун адабиётимиз манфаатлари талаб этмоқда. Авваламбор, устоз адибларни, Ёзувчилар уюшмасининг тажрибали ва нуфузли аъзоларини ёшлар билан ишлашдек муҳим жараёнга кенг жалб қилишимиз даркор”.IMG_7452 (копия)

Юртимизнинг барча ҳудудларида яшаб, ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш — уюшманинг доимий эътиборидаги вазифа саналади. Хусусан, бундан йигирма йил муқаддам, 1995 йилда Жиззах вилоятининг хушманзара Зомин туманида илк бор ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” Республика семинарини ўтказиш анъанаси бошланган эди. Шундан сўнг Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида уюштирилган ёшлар семинари катта муваффақият қозонди. Ўтган давр ичида семинар минтақавий тус олиб, вилоятлар бўйлаб ўтказилмоқда.  IMG_7261 (копия)

Бу йилги семинар анъанавий равишда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида улуғ мутафаккир ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди.

IMG_7147 (копия)IMG_7171010101

 

 

 

 

 

 

 

IMG_7138 (копия)

 

IMG_7158 (копия)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тантанали очилиш маросимидан сўнг Форобий қабристонида сокин топган улуғ алломалар, хусусан, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, атоқли шоирларимиз Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповларнинг қабрлари зиёрат қилинди.IMG_7469 (копия)

IMG_7481 (копия)

 IMG_7514 (копия)

IMG_7490 (копия)

 

Шундан сўнг Ёшлар ижодий анжумани Дўрмон ижод боғида давом эттирилди. Қизғин кечган шўба машғулотларида элимизнинг таниқли шоир-ёзувчилари, таржимон, адабий танқидчилар ҳамда публицистлар ёш ижодкорларнинг асарларига холис баҳо бердилар. Ёш қаламкашларнинг ютуқ ва камчиликлари айтилди, мавзулар муҳокама этилди. Машғулотлар орасида таниқли шоирлар, адиблар ва олимлар билан ўтказилган учрашувлар айниқса унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова, атоқли ҳуқуқшунос олим ва адиб Акмал Саидов, генетик олим, профессор Иброҳимжон Абдураҳмонов билан ўтказилган мулоқотлар семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.IMG_7931 (копия)

IMG_7929 (копия)

IMG_7891 (копия)

IMG_7901 (копия)

Дўрмон боғидаги байрам иштирокчиларига ўзига хос ижодий армуғон — совғалар топшириш яхши анъанага айланган. Бу гал ҳам мазкур хайрли одатга кўра, байрамга ташриф буюрган ҳар бир меҳмонга Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашрга тайёрланган китоблар жамланмаси тақдим этилди. Истиқболли ёшларимиз “Истеъдод мактаби” анжуманида тобланиб, келажакда адабиётимиз уммонига шарқироқ сойлар, тошқин дарёлар бўлиб қуйилади, деб умид қиламиз.

Дўрмондаги байрам юртимиз ижод аҳлини беҳад тўлқинлантириб янги асарлар яратишга илҳомлантириши шубҳасиз.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Дўрмон ҳангомалари

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ