"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Номзоднинг ишончли вакили Сўх тумани сайловчилари билан учрашди

Ўқилди: 407

2016 йил 29 ноябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ишончли вакили И. Мирзаалиев Фарғона вилоятининг Сўх тумани сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил сайловчиларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурнинг бош мақсади Биринчи Президентимиз томонидан бошлаб берилган демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини, юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва барқарорлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратишдан иборат экани таъкидланди.

Тадбирда соҳибкорлиги билан машҳур Тул қишлоғи аҳолиси вакиллари сўз олиб, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз беришларини айтишди.

 photo_2016-11-29_17-13-46

 

Сўхлик оналар эса Шавкат Мирзиёев тимсолида Ислом Каримов ислоҳотларининг давомчисини кўраётганларини таъкидлашди.

 photo_2016-11-29_17-13-56

Сайловда илк бор қатнашаётган ёшлар тинчлик-осойишталик, фаровонликни таъминлай оладиган номзод учун – Шавкат Мирзиёев учун овоз беражакларини айтдилар.

 photo_2016-11-29_17-13-51

Учрашувда сўз олганлар номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр билдиришиб, сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирдилар.

 photo_2016-11-29_18-59-06

 

Сайловда нуронийлар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна кўрсатмоқчи.

 photo_2016-11-30_10-32-17

 

Муҳаррамхон Қосимова,

107 ёш, Гулистон қишлоғидан:

Мирзиёев ўғлимга овоз бераман!

 photo_2016-11-30_10-32-12

 

Муҳаррамхон аянинг қизи Энахон ая,

85 ёшда:

Биз муносиб номзодни танлаб бўлганмиз.

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ