"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ана шунақа

Ўқилди: 405

 

anashunaqa_betlik

Осон йўли

Атоқли француз ёзувчиси Алфонс Додени Парижда чоп этиладиган “Жанжал” номли кўча газетаси таҳририятига таклиф этишади. У ерда хурмача қилиқларию олди-қочди мақолалари билан танилган бир журналист Додега шундай таклиф беради:

– Агар бизга бирорта ипирисқининг ҳаётини майда-чуйдасигача тасвирлаб асар ёзиб берсангиз, минг франк қаламҳақи тўлардик.

Доде суҳбатдошининг гапларини жимгина, бош ирғаб эшитади. Сўнг дейди:

– Нега мен ёзиб ўтиришим керак? Ахир, бунинг жуда осон йўли бор, қаламҳақи ҳам ёнга қолади. Жонингизни умуман койитмайсиз – кундалигингизни эълон қиласиз-қўясиз.

 

Ғаройиб балиқ ови

Чарлз Диккенс бўш вақтларида балиқ ови билан шуғулланишни хуш кўрарди. Уйи яқинидан оқиб ўтадиган дарёга бориб, оёқларини сувга солиб ўтирар, қармоқ ташлаганча, чуқур ўйга чўмарди. Унинг бу одатидан ажабланган қўшниси бир куни деди:

– Агар қармоғимга бирор нарса илинсин десангиз, дарёнинг сал юқорироғига чиқишингиз керак. Балиқ ўша ерда сероб, гулмоҳи ҳам тутиши­нгиз мумкин.

– Биламан, – деб жавоб берди ёзувчи, – лекин у ерда балиқ овлашга чалғиб қоламан-да!

 

Нега шоир бўлгансиз?

Ҳенрих Ҳейне Парижга борганида мухлисларидан бири уни саволга тутади:

– Бобонгиз Соломон жуда бой банкир бўлган, сиз эса машҳур шоир бўлиб етишдингиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

– Онам болалигимда менга шеърлар ўқиб берарди, шунинг учун улғайиб, шоир бўлдим. Соломоннинг онажониси эса унга қароқчилар ҳақидаги эртакларни айтиб берарди, шунинг учун бобом банкирликни танлади. Ҳамма гап шунда!

 

Шартномага риоя қилиш шарт

Александр Дюма театр директори билан тузган шартномага кўра, пьесаси 20 та намойишдан сўнг 60 000 франкдан ортиқроқ кирим қилса, адибга ҳар гал минг франк қаламҳақи тўланиши керак эди. Пьеса тез орада шуҳрат қозонади, шартнома шартлари бажарилади. Дюма йигирма бешинчи намойишдан кейин пул олгани келади. Бироқ директор қаламҳақи тўлашдан қочиб, тушум шартлашилган суммага етмаганини айтади. Ёзувчини ишонтириш учун хаёлига келган рақамни рўкач қилади:

– Афсус, кирим 59 997 франк бўлди. На илож…

Дюма индамайгина чиқиб кетади. Бир неча дақиқадан сўнг қўлида янги сотиб олинган чипта билан кириб келади.

– Мен буни 5 франкка сотиб олдим, – дейди ёзувчи. – Умумий тушум 60 002 франк бўлди. Энди шартнома шартлари бажарилганини тан олсангиз керак.

Сайт бўлими: Жаҳон насри

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ