"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Эзгуликка чорлаётган шеърият

Ўқилди: 347

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилди. 

«Шоиру шеъру шуур» деб номланган анжуманда адабиёт ихлосмандлари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Хўжаев, адабиётшунос олимлар О.Мадаев, З.Исомиддинов, шоирнинг умр йўлдоши Г.Воҳидова ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий адабиётимизни ривожлантиришга доир амалга оширилган ишлар юксак самаралар берганини таъкидлади.

Миллий адабиётимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилган ижодкорларнинг бой маънавий меросини, асарларининг мазмун-моҳияти, ижодий фаолиятини ўрганиш, хотирасини эъзозлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори халқимизнинг суюкли шоири ижодининг тарбиявий аҳамиятини янада кенг тарғиб этиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ижодкорнинг Ватан, истиқлол ва халқимизга эҳтиром, самимият билан йўғрилган достонлари, шеърлари юртдошларимиз, айниқса, ёшлар меҳрини қозонган. Э.Воҳидов моҳир таржимон, жамоат арбоби, она тилимиз, маънавиятимиз фидойиси сифатида ҳам қалблардан чуқур ўрин олган эди.

– Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим», «Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса» каби шеърларини қайта-қайта ўқиганим сари ундаги теран маънолар қалбимга янада мустаҳкамроқ муҳрланиб қолаверади, – дейди Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 45-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Санжар Давронбеков. – Бу шеърлар Ватанимиз, миллатимиздан фахрланиш, она заминга, меҳридарё халқимизга, улуғ алломаларимизга муносиб бўлишга чорлаб туради.

Анжуманда шоир ижодининг тарбиявий аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди. Шоир ижодига бағишлаб ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган адабий-бадиий композиция намойиш этилди.

 

Сайт бўлими: Кутубхона

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ