"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Халқ дардига малҳам бўлган шоир

Ўқилди: 316

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилган «Шоир ва замон» мавзуидаги адабий-бадиий кечада шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори А.Нурматов, филология фанлари доктори, профессор Б.Каримов ва бошқалар Эркин Воҳидов ижодий мероси ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Атоқли шоир ўзининг “Ёшлик девони”, “Достонлар”, “Ҳозирги ёшлар”, “Муҳаббат”, “Тирик сайёралар”, “Тонг нафаси”, “Қўшиқларим сизга”, “Юрак ва ақл”, “Менинг юлдузим”, “Лирика” каби тўпламларида инсон кечмиши, руҳияти, тасаввур оламини, гўзаллик, эзгулик, софлик каби эзгу фазилатларни улуғлаган.

– Талабалик йилларимизда Эркин Воҳидовнинг «Ёшлик девони» чоп этилди, у бир зумда қўлма-қўл бўлиб кетди, ҳар гал адабиёт дарсида шу тўпламни муҳокама этардик, – дейди филология фанлари номзоди, доцент Саодат Султонсаидова. – Тўпламдаги ижод намуналари гарчанд аруз вазнида ёзилган бўлса-да, мумтоз ғазаллардан тубдан фарқ қиларди, тили содда, қанча ўқисангиз ўқигингиз келади. Шоирнинг миллий маданиятимиз, ўзбек адабиёти ва жонажон тилимиз софлигини, унинг бетакрор жозибасини сақлаб қолишдаги хизматлари беқиёс. Эркин Воҳидовнинг нафақат ҳар бир шеъри, балки ҳар бир сатри ҳам “тўлқин урган сирлар тўла уммон”дир.

Тадбирда шоир шеъриятида миллий руҳ ифодаси, унинг адабий-эстетик қарашлари, ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳақида сўз борди. “Эркин Воҳидов – нафосат ва эзгулик куйчиси”, «Адибнинг ўзбек шеъриятидаги ўрни”, «Шоир асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти», “Эркин Воҳидов – ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаси” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Шоир шеърларидан ўқилган намуналар кўнгилларга бир олам қувонч бағишлади.

Сайт бўлими: Ўзбек адиблари

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ