"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Болалардек самимий ижодкор

Ўқилди: 343

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон ижодига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Х.Тўхтабоев, халқ шоири И.Мирзо ва бошқалар мамлакатимизда миллий адабиётимизни равнақ топтириш, ижодкорларнинг эркин ва самарали фаолият кўрсатиши учун зарур барча шароит ва имкониятларни яратиш билан бирга, болалар китобхонлигини янада ривожлантириш масаласига доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Анвар Обиджон ўзбек болалар адабиётининг ёрқин намояндаларидан биридир. Узоқ йиллар мобайнида мамлакатимиздаги болалар нашриётлари, босма нашрлар, электрон оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатган А.Обиджон серқирра ижодкор сифатида адабиётимиз мухлислари, хусусан, ёш китобхонлар қалбидан жой олган.

Ижодкорнинг шеър ва ҳикоялари болаларга хос тарзда самимий, содда, ҳаётий, қувноқ ва завқли, юморга бой экани билан ўзига жалб қилади. Улар катталарга ҳурмат, тўғрисўзлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ўзи туғилиб ўсган заминга чексиз меҳр-муҳаббат ғоялари билан суғорилган.

Шоирнинг асарлари театрларда саҳналаштирилган, уларнинг асосида «Тилсимой – ғаройиб қизалоқ», «Мешполвоннинг саргузаштлари» каби бадиий фильмлар, бир қатор анимацион фильмлар суратга олинган.

Сайт бўлими: Ўзбек адиблари

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ