"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўқилди: 617

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ижод” жамоат фонди Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига бағишланган ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши қўшиқлар яратиш учун

 

ПОСБОНИМАН МУҚАДДАС ЮРТНИНГ

шеърлар танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этилган шеърларда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ғурур ва мамлакат Қуролли Кучларига чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш ва Ватан ҳимоячисининг янги қиёфасини шакллантириш, “Ўзбекистон — мустақил Ватаним, миллий армиям фахрим, ғурурим!” шиори моҳияти акс эттирилган бўлиши керак. Шунингдек, бебаҳо неъмат бўлмиш мустақилликнинг беқиёс аҳамиятини, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини, аждодларимизнинг маънавий меросини ва миллий қадриятларимизнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини ватандошларимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига янада чуқурроқ сингдириш ижодий ишларнинг мазмунини ташкил этиши лозим.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тузилган соҳа мутахассисларидан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилиб,  ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Танловда профессионал шоирлар билан бир қаторда ҳаваскор ижодкорлар ҳам иштирок этиши мумкин.

       Танлов ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

- 1 та биринчи ўрин — энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

- 2 та иккинчи ўрин — ҳар бири энг кам иш ҳақининг 15 баравари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

- 3 та учинчи ўрин — ҳар бири энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

- 5 та рағбатлантирувчи соврин — ҳар бири энг кам иш ҳақининг 5 бараваридаги пул мукофоти ва диплом.

Танлов ғолиблари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

- муаллифнинг аризаси;

- муаллифнинг паспорти нусхаси;

-  муаллифнинг яшаш манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга шеърлар 2017 йил 1 июнгача қабул қилинади.

 

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 16а-уй. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.

Телефонлар: 227-08-27, 239-26-91.

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

Дахлдорлик ҳисси Дахлдорлик ҳисси
САМАРҚАНД  ЗАМИНИДАГИ  УЧАШУВЛАР САМАРҚАНД ЗАМИНИДАГИ УЧАШУВЛАР
“Баркамол авлод” доирасида учрашувлар “Баркамол авлод” доирасида учрашувлар
БАДИИЯТ МЕЗОНИ БАДИИЯТ МЕЗОНИ