"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Алишер Навоийнинг 576 йиллиги Токиода нишонланди

Ўқилди: 295

Япониянинг Сока университетида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Япониянинг турли олий ўқув юртлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, “Япония — Ўзбекистон” дўстлик ассоциацияси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Алишер Навоийнинг ижодий мероси жаҳон маданияти ва цивилизацияси ривожида алоҳида ўрин тутиши таъкидланди. Маросим қатнашчилари эътироф этганидек, унинг асарларида чуқур фалсафий фикр, комил инсон ғоясининг бўртиб туриши бирон-бир китобхонни бефарқ қолдирмайди.

Буюк бобокалонимизнинг инсонпарварлик фаолияти хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди. Улкан саховат эгаси, илм-фан, адабиёт ва санъат ҳомийси сифатида Алишер Навоий кўплаб мактаблар, масжид, кўприк, шифохона ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик бинолар қурдиргани тилга олинди. Киото университети профессори К. Кубо тадқиқотлари айнан шу мавзуни қамраб олгани маълум қилинди.

Тадбир иштирокчилари буюк мутафаккир ижодига бутун дунё миқёсида катта қизиқиш мавжуд эканлигини эътироф этдилар. ўазал мулкининг султони қаламига мансуб ижод намуналари инглиз, рус, форс, араб, япон ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилингани, Тошкент, Москва, Токио ҳамда Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари қад ростлаб тургани қайд этилди. Шу ўринда Сока университетида буюк шоир ва мутафаккирга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ёдгорлик ўрнатилгани ўзаро алоқалар тарихи асрлар қаърига — Буюк Ипак йўли даврларига бориб туташадиган икки халқ-ни бир-бирига дўстона муносабатлар боғлаб турганлигининг тасдиғи эканлиги таъкидланди.

— Биз Алишер Навоий меросини юксак қадрлаймиз, — деди Сока университети ректори, профессор  Йошихиса Баба. — Унинг қаламига мансуб пурмаъно фикр-мулоҳазаларни тез-тез тилга оламиз. Мамлакатимиз ёшлари ўртасида улуғ шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига, унинг япон тилига таржима қилинган асарларига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Шу ўринда Сока университети ва Ўзбекистон Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти ўртасида муваффақиятли ҳамкорлик ўрнатилгани ўзаро яқин муносабатларда муҳим аҳамият касб этмоқда. Марҳум профессор Кюдзо Като раҳбарлигида Сурхондарё вилоятининг кўҳна Далварзинтепа шаҳарчасида олиб борилган қўшма археология тадқиқотлари натижасида Буюк Ипак йўли орқали ўзбек ва япон халқлари ўртасидаги тарихий алоқалар, икки халқ бир-бирига маданий-маънавий таъсир кўрсатгани, Марказий Осиё ҳудудида буддавийликнинг тарқалиши билан боғлиқ масалалар чуқур ўрганилди.

Бундан ташқари, биз республиканинг етакчи олий ўқув юртлари, шу жумладан,  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан самарали муносабатларимизни ривожлантирмоқдамиз.

— Ўзбек халқининг буюк шоири Алишер Навоий қолдирган ижодий мерос улкан ва жуда серқиррадир, — деди Сока университети профессори, таниқли япон навоийшунос олими Мицуру Кояма. — У қатор девонлар, достонлар ва илмий асарларни ўз ичига олган.

Алишер Навоий тараннум этган юксак инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Чунончи, буюк шоир ижоди инсониятнинг беназир мулки ҳисобланади.

«Халқ сўзи» газетаси

Сайт бўлими: Ўзбек адиблари

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ