"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“СЕНИ ЯХШИ КЎРАМИЗ, ЎЗБЕКИСТОН!”

Ўқилди: 514

китоб (копия)

Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан “Академнашр” нашриётида чоп этилган, “Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!” деб номланган ёш публицистлар тўпламининг куни кеча Ёзувчилар уюшмасининг тадбирлар залида тақдимоти бўлиб ўтди. “Осмоним тинч, парвозга шайман”, “Ватан ичра муъжаз ватан”,   “Қуёшли юрт одамлари”, “Юрган дарё” деб аталган тўрт бўлимдан иборат ушбу тўпламдан Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, “Биринчи китобим” лойиҳасида китоблари чоп этилган ёшлар ҳамда “Ёшлик” клуби аъзоларининг фахр-ифтихор ва Ватанга мухаббат туйғулари йўғрилган энг сара мақолалари жой олган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ушбу тўплам ҳақида мухтасар сўз айтар экан, муаллифларнинг ҳар бири юрагидаги шу Ватанга бўлган меҳр туйғулари аксарият, ижодий сафарларда янада тобланиб, юртимиздаги ўзгаришларни ўзлари кўрган ва қалбидан кечирган ҳолатда қоғозга туширганлигини,  ёшларимиз энди бу ижодий кайфиятни йўқотмасдан, қаламни янада ўткирроқ қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди. Тақдимотда қатнашган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, таниқли мунаққид Сувон Мели ва бошқа ижодкорлар ушбу тўплам юртимиздаги амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, халқимиз бошидан ўтган оғир кунлар, халқимизнинг асрлар давомидаги барча миллат вакилларига ўрнак бўла оладиган фазилатлари, бугунги осойишта, тинч ва форовон кунларимизнинг қадр-қиммати ҳақидаги қарашларини ифода этиш билан бирга, эртанги ўзбек публицистикасининг ривожи йўлида белини қамишдай боғлаган, навқирон бир авлод етишиб келаётганлиги қувонарли ходиса эканлигини айтиб ўтдилар. Бундан ташқари ёш ижодкорлар томонидан тўпламдаги ҳар бир мақола муаллифининг иқтидори қирралари ҳақида қизғин, ижобий, танқидий ва таҳлилий фикрлар билдирилди. Китоб муаллифларига ва иштирокчиларга ушбу китобдан совға сифатида тарқатилди. Тадбирлар залини тўлдириб турган ҳар бир ёш ижодкорнинг юрагида мана шундай баланд руҳдаги публицистик мақолалар ёзиш орзуси ва иштиёқи пайдо бўлганига шубҳа йўқ. Зеро, тўпламнинг сўз бошисида айтиб ўтилгани каби юртимизнинг турли гўшаларида тинч, осойишта тупроғимизнинг қадрини баланд тутиб яшаб келаётган соддадил, беғубор, танти одамлар, замон қаҳрамонларию фидойи инсонларнинг ютуқлари, халқимизнинг ўзига хос урф-одатлари, даҳолар пойи муборак этган муқаддас қадамжолари, гўзал табиати, мусаффо осмонини куйлаш ижод аҳлига ҳузурбахш этади.

Сайт бўлими: Ёшлар ижодидан

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ