"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДРАМАТУРГИЯ — САНЪАТ ГУЛТОЖИ

Ўқилди: 278

photo_2017-03-02_15-45-35

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Драматургия кенгашининг ўтган 2016 йил якунлари ва жорий йил режаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш ҳисобот йиғилишини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Драматургия кенгаши раиси Шуҳрат Ризаев қисқача кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Йиғилишда драматурглар, театр ва кино мутахассислари ҳамда ёш ижодкор талабалар иштирок этишди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти катта илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди Нигора Каримованинг ҳисобот даврида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган бадиий фильмлар хусусида”, ушбу институт кичик илмий ходими Ҳафиза Ниёзованинг “Тижорий фильмларнинг ютуқ ва камчиликлари”, санъатшунослик фанлари номзоди Омонулла Ризаевнинг “Ўзбекистон театр санъати: драматургиядаги ижодий изланишлар ва уларнинг саҳнавий талқинлари 2016 йил мисолида” номли таҳлилий маърузалари тингланди.

photo_2017-03-02_15-45-44

Ҳисобот даврида Ўзбекистон тетар ва кино санъатида муайян силжишлар, изланишлар рўй бергани қайд этилди. Жумладан, ўтган йил давомида юртимиздаги 37 та театрда 152 та янги спектакллар саҳна юзини кўрди. Давлат маблағлари ҳисобидан 7 та тўлиқ метражли бадиий фильм, 12 та “Зумраша” киножурнали, 30 та ҳужжатли, 3 та мультфильм ва хусусий студиялар томонидан 30 та фильм суратга олинди. Бу фильмларнинг аксариятида замонамизнинг долзарб мавзулари акс этган. Айниқса, ҳозирда бутун дунёдаги соғлом кучларни ташвишга солаётган терроризм, диний ақидапарастлик, одам савдоси, муҳожирлик, ноқонуний хатти-ҳаракатлар, маънавий ва маиший бузуқлик, “оммавий маданият(сизлик)”, маънавий тубанлик каби қатор жиддий масалалар ўзига хос кўринишларда намоён бўлаётганини акс эттирган қатор саҳна ва кино асарлари яратилди.

Маърузалардан сўнг соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр Жўра Маҳмудов, таниқли адиб ва мунаққид Назар Эшонқул, Ҳайитмат Расул ва бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Машҳур рус танқидчиси В.Белинскийнинг “Драматургия санъат гултожидир” деган ибораси бор. Бундан қарийб 200 йил муқаддам айтилган бу таъриф бугунги кунда ҳам ўз кучини йўқотмагани ҳисобот йиғилишидаги қизғин баҳсларда яна бир бор исботланди, дейиш мумкин.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Драматургия

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ