"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“АМУДАРЁ” 2017 йил, 1-сон

Ўқилди: 197

QWER

 “Амударё” адабий-бадиий журнали 2017 йил, 1-сонининг илк саҳифаси қорақалпоқ халқининг мумтоз шоири Бердақ Ғарғабой ўғлининг “Менга бер” сарлавҳали шеъри билан очилади.

 …Туркистон, Хоразм масканим сўлим,

Беш қалъа, денгизнинг атрофи элим,

Бахт-роҳатни орзу айлайди кўнглим,

Менга ҳам давлатли инсон умрин бер…

  Бердақ Ғарғабой ўғли таваллудининг 190 йиллиги муносабати билан Арувхон Ўтамбетованинг “Бердақ ижодиёти оғзаки ва ёзма адабий тамойилларнинг ҳақиқий синтезидир” номли мақоласи чоп этилган.

Журналнинг ушбу сонида марҳум адиб Абдумурат Отажоновнинг “Бузилган уя” романининг давоми ҳамда  Алп Султоннинг туркум новеллалари берилган.

 “Туркийзабон” рукнида  Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон ва Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат мукофоти совриндори Муҳаммад Алининг “Сабадорлар” тарихий романининг давоми босилган.

Журналда бугунги кунда қорақалпоқ халқининг маданий меросига муносабат, маънавий мероснинг жамият ривожидаги аҳамияти мавзусига кенг ўрин берилган. Журналхонлар “Мерос ва жамият”, “Мангу мерос”, “Санъат” рукнларида Ғайратдин Хўжаниёзов ва Ўнғарбой Юсуповнинг “Қорақапоғистон ўлкасидаги маданий мерослар, муқаддас жойлар”, Ағинбой Алламуратовнинг “Оқ ўтов”, Турдибой Ўразовнинг “Санъатимизнинг жонкуяри эди”, Улбўсин Ўтаганованинг “Миллийликни тасвирлаган мусаввир” мақолаларини  ўқийди.

 Ширин Смамутованинг “Ҳозирги қорақалпоқ, қозоқ шеъриятида инсонпарварлик, ахлоқ мавзуларининг ифодаланиши” мақоласи ҳам журналнинг ушбу сонидан  ўрин олган.

“Маънавий хазина” рукнида  Хўжандийнинг “Латофатнома” достони Жалғас Хўшниязов таржимасида қорақалпоқ тилида жўрналхонлар эътиборига ҳавола этилган, сўз боши ўрнида таржимоннинг  “Хўжандийнинг “Гўзаллик достони” (“Латофатнома”) китоби тўғрисида” сарлавҳали мақоласи берилган.

Журнал муқовасининг ички саҳифаларида “Бердақ” номли рангтасвир асар ҳамда “Ичон қалъа” тарихий ёдгорлиги суратлари  босилган.

 

                                                                                           Р. Мусурмон

Сайт бўлими: Адабий-бадиий нашрлар

Қўшимча:

ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!” “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”
“АМУДАРЁ”  2017 йил, 2-сон “АМУДАРЁ” 2017 йил, 2-сон
Бобур қидирган дўст қани?.. Бобур қидирган дўст қани?..