"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КОЛЛЕЖДА КИТОБХОНЛИК ЎН КУНЛИГИ

Ўқилди: 350

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани ижтимоий-иқтисодиёт ва банк касб-ҳунар коллежида 2017 йилнинг 20-31 март кунлари «Биргаликда китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш сари» шиори остида «Ахборот- кутубхона декадаси (ўн кунлиги)» ўтказилмокда.

Декада (ўн кунлик)ни ўтказишдан асосий мақсад ўкувчиларнинг китоб ўкишга бўлган қизиқишини кучайтириш, ёшларнинг жумладан, аҳолининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш ҳамда тарғибот килишдан иборат.

Ҳаммамизга маълумки, ҳозирга вақтда кўп оилалар бўш вақтини оммавий ахборот воситалари, аниқроғи, телевизор ёки интернетга сарф қилиши урфга айланмокда. Натижада, болаларда ўз нутқи устида ишлаб, уни ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи сустлашиб бормокда. Мактабларнинг юкори синф ўқувчилари, касб-ҳунар коллежларида ўқиётган ўқувчиларда мутолаа ва ёзиш кўникмаси паст даражада.

Шуларни эътиборга олиб, мазкур “Декада (ўн кунлик)”да бир қатор қизиқарли, мазмунли тадбирлар, танловларни ўтказишни дастур режасига киритилди. Жумладан, Жиззах шаҳридаги китоб дўконларида сотилаётган энг сўнги нашрдан чиққан адабиётлар бўйича “Китоб тақдимоти” тадбири, барча гуруҳларда “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти — қалб зийнати” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Коллеждаги “Ёш ижодкор ўқувчилар”нинг ижодлари (шеърлари, мақолалари) тўпланди, вилоятимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари билан “Шеърларимиз ва қўшиқларимизда Ватан, баҳор ва ёшлик мадҳи” мавзусида ўқувчиларнинг ижодий учрашуви ўтказилди. Ёзувчилар уюшмаси вилоят раҳбари М. Абдураҳмонова, шоира Б. Қаршибоева ҳамда истеъдодли хонанда Санжар Холхўжаев иштирокида ўтказилган адабий –бадиий-мусиқий тадбир ўқувчилар орасида китоб мутолааси ва санъатга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилди. Шунингдек, “Энг яхши китобхон гуруҳ”, “Энг яхши китобхон оила”, “Менга кутубхона, китоб нима учун керак?” мавзусидаги иншолар, «Энг яхши деворий газета”, «Энг яхши китобхон ўқувчи» кўрик-танловлари ўтказилмоқда.

Ота-оналар учун  23 март — “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди ва шу куни “Ўқувчи ёшларни китобни севишга ўргатишда оилавий китобхонликнинг аҳамияти” мавзусида ота-оналар билан давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, 23 март куни “Китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантиришга менинг ҳиссам” шиори остида коллежнинг ахборот кутубхона фондини бадиий адабиётлар билан бойитиш ҳамда ўқувчиларимизда китобга меҳр уйғотиш, уларнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида ўқитувчилар, ўқувчилар, ҳомий ташкилотлар ва ота-оналар ўртасида “Ҳар бир китобхондан бир китоб” хайрия тадбири (марафони) ҳам ташкил этилди. Ҳайрия тадбирида ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар томонидан 100 га яқин номда 500 дан ортиқ нусхада бадиий ҳамда оммабоп адабиётлар кутубхона фондига топширилди.

Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг туғилган кунларида “Китоб совғалари”ни топшириш ва бу тадбир коллежда анъана тусига айлантирилмоқда.

Сайт бўлими: Адабий-бадиий нашрлар

Қўшимча:

ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!” “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”
“АМУДАРЁ”  2017 йил, 2-сон “АМУДАРЁ” 2017 йил, 2-сон
Бобур қидирган дўст қани?.. Бобур қидирган дўст қани?..