"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Дўрмонда Наврўз сайли

Ўқилди: 555

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон” ижод уйида ёзувчи ва шоирлар, ёш ижодкорлар, санъаткорлар иштирокида Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда бир қатор нашриётларнинг китоб кўргазмалари ташкил этилди.

20170331_112539

Сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлига, хусусан, адабий майдонга қадам қўяётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган ғамхўрликни алоҳида таъкидлади.

20170331_114300

Ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, қадриятларга чуқур эҳтиром туйғусини сингдиришда адабиётнинг ўрни беқиёс. Бинобарин, давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳам ижодкорларни рағбатлантиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар ифодасидир.

20170331_114800

Тадбирда давлатимиз томонидан 4 нафар ёш ижодкорларга ажратилган уйларнинг калитлари топширилиши эса улар учун Наврўз шодиёнасининг ўзига хос туҳфаси бўлди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган уч нафар ижодкорга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Санъаткорлар томонидан дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилди. Байрам тадбири шоирлар мушоирасига уланиб кетди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ