"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МУТОЛАА ЛАҲЗАЛАРИ

Ўқилди: 250

20170405_115938

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда “Китоб акция”лари, янги бадиий асарлар тақдимотлари, китобхонлик бўйича тадбирлар, адабиёт кунлари бўлиб ўтмоқда.

 Tursun ALI aka muqovasi 3 dКитоб мутолааси, китобхонликка бағишланган ана шундай тадбирлардан бири — тақниқли шоир Турсун Алининг “Лаҳзалар суврати” номли янги шеърлар тўплами тақдимоти доирасида Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтди. Унда Уюшма фаоллари, ижодий кенгашлар аъзолари, шоирлар, адабиётшунос олимлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

 Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид очиб, юртимиз ижтимоий ва маънавий ҳаётидаги янгиликлар, китобхонларнинг бадиий адабиёт ва янги асарларга меҳри ва эҳтиёжини қондириш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида сўзлади.

 Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, умрнинг ҳар дами ғанимат. Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини муносиб ва мазмунли яшаб ўтиш инсоннинг яхши ишларига, одамлар ва жамият учун фойдали бўлган фаолияти, элу юрт учун жон куйдиришига, фидойилигига боғлиқ. Ватан ва халқ фаровонлиги йўлида беминнат хизмат қилган инсон ҳаётининг лаҳзалари қадрли бўлади. Турсун Алининг “Лаҳзалар суврати” китоби тимсоллари ва рамзларига ана шундай мазмун сингдирилган. Шоир сўзлар, ишоралар, манзаралар ва туйғулар тасвири воситасида лаҳзалар сувратини чизишга, чексиз вақтнинг мўъайян онларини бадиий идрок этишга интилади.

20170405_120040

 Маҳмуд Тоир, Қозоқбой Йўлдошев, Аҳмаджон Мелибоев, Азим Суюн, Узоқ Жўрақулов, Ўразбой Абдураҳмонов, Сувон Мели, Абдунаби Бойқўзиев, Марҳабо Қўчқорова ва бошқа ижодкорлар “Лаҳзалар суврати” шеърлар тўпламининг янгича композицияси, шакли ва жанр хусусияти, мазмун-мундарижаси тили, тимсоллари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 Тадбир якунида китоб муаллифи сўзга чиқиб, Ватан мавзусидаги янги шеърларидан ўқиб берди.

 Тадбир бадиий асарни теран таҳлил этиш, ёзувчининг ижтимоий фаолияти ва ижодий  маҳоратини чуқур англаш руҳида ўтгани, адабиётнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва вазифаси, бугунги кунда китоб ва китоб муаллифларига давлатимиз раҳбари томонидан юксак даражада эътибор қаратилаётгани ҳақидаги фикрларга бой бўлгани билан катта таассурот қолдирди.

                                                                          Махсус мухбиримиз

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!” “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”
“АМУДАРЁ”  2017 йил, 2-сон “АМУДАРЁ” 2017 йил, 2-сон
Бобур қидирган дўст қани?.. Бобур қидирган дўст қани?..