"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Амир Темур сиймоси давримиз солномасида

Ўқилди: 133

17522854_1883886551854075_8887899120407763899_n

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида буюк аждодимиз Амир Темур таваллуди куни олдидан “Амир Темур сиймоси давримиз солномасида” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, халқаро Амир Темур жамғармаси раиси ўринбосари Тўлқин Ҳайит, адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков ва бошқалар буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг тарих саҳнасида тутган ўрни, юртимиз мустақиллиги шарофати билан улуғ аждодимизнинг муқаддас номлари тикланиб, руҳлари шод этилганини алоҳида таъкидладилар.

17759656_1883886545187409_9163450874050662645_n

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг: «Амир Темурни англаш – ўзлигимизни англаш демакдир», деган сўзлари замирида ана шундай теран маъно мужассамдир. 1996 йил Ўзбекистонда «Амир Темур йили» деб аталди. ЮНЕСКО қарори билан Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги бутун дунё бўйлаб нишонланди. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда Амир Темурнинг муҳташам ҳайкаллари ўрнатилди. Маърузаларда қайд этилганидек, Амир Темур, Темурбек, тўлиқ айтсак, Амир Темур ибн Амир Тарағай милодий 1336 йил 9 апрель куни Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган. Ул мўътабар зот милодий 1370 йилда давлат бошига келган. Туркистон тарихида 1370 йилдан бошлаб мутлақо янги саҳифалар бошлангани тарихдан яхши маълум. Буюк бобомиз ўз даврида Самарқандни Турон салтанатининг пойтахти деб белгилади.

17759657_1883886695187394_7526385169656202570_n

Ўттиз беш йил (1370–1405) ҳукм сурган Соҳибқирон Амир Темур Марказий Осиё ҳудудларини ягона марказлашган давлатга бирлаштирди, Ҳинд ва Гангадан то Орол денгизигача, Тянь-Шандан то Босфоргача улкан империя барпо этди. Амир Темур, энг аввало, мустақил улкан Турон давлатини тузган ватанпарвар, буюк давлат арбобидир, ватанимизни мўғул босқинчиларидан озод этган халқ қаҳрамонидир. У мустабидларга қарши кураш ва мустақил давлат бунёд этиш ўзининг бурчи эканини чуқур англаб етди.
Адабиётларда Пиримқул Қодиров, Бўрибой Аҳмедов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Али каби атоқли адиб, шоир ва олимларнинг Амир Темур сиймоси яратилган асарларини миллионлаб мухлислар иштиёқ билан ўқиганлар. Буюк аждодларимиз жасорати – бугунги авлодлар учун ҳам бебаҳо меросдир.
Тадбирда таниқли санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов миллатимиз гултожиси ҳисобланмиш буюк

17796600_1883886548520742_2451376748427648755_n

Соҳибқирон Амир Темур сиймосини саҳнада жонлантириш йўлидаги ижодий изланишлари ҳақида сўз юритар экан, ўша машҳур ролидан парчалар ижро этиб берганини кўрган талабалар қанчалик завқ олганини тасвирлашга қалам ожизлик қилади.

– Бугунги тадбирда талаба қандай буюк сиймоларнинг авлоди эканликларини яна бир бора дилдан ҳис этдилар,– дейди ёзувчи Бахтиёр Ҳайдаров.– Бу ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат, буюк аждодларга ҳавас тайғуларини янада жўш урдиради.

Улуғбек Усмонов

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Дахлдорлик ҳисси Дахлдорлик ҳисси
САМАРҚАНД  ЗАМИНИДАГИ  УЧАШУВЛАР САМАРҚАНД ЗАМИНИДАГИ УЧАШУВЛАР
“Баркамол авлод” доирасида учрашувлар “Баркамол авлод” доирасида учрашувлар
БАДИИЯТ МЕЗОНИ БАДИИЯТ МЕЗОНИ