"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Япроқ ҳикоялар

Ўқилди: 430

 Япроқ   ҳикоялар

Бугунги тезкор замонда одамлар қисқа фурсатда кўп ишларни қилишга уринадилар. Замондан орқада қолиб бўлмайди. Шу маънода қисқа ҳикоялар ёзишга уриндик. Қолаверса жаҳон адабиётида қисқа ҳикоялар ёзиш тажрибаси бор. Тўғрида бир қаторли шеърлар бўлганда нега бир-икки гапдан иборат ҳикоялар бўлмаслиги керак.  Асли ҳикоянинг моҳияти бир жумлада зуҳр этадику. «Ҳар қандай асар, одатда бир сўз учун ёки бир сатр, бир фикр учун ёзилади»-деганди устоз Талъат Солиҳов.  Бизнинг  япроқ ҳикояларимиз ҳам шу йўлдаги изланишлардандир.   Изланиш айб саналмас.

Қадрсизлик

Мен сени телбаларча севаман-зорланди йигит.

Аҳмоқларнинг севгиси керакмас – кибрланди қиз.

Ниқоб

Қачадан буён кўришмадигам, гамлашмадигам, тинчмисан дўстим. Э…., вақт йўқ  кўнглидагини яширди иккинчиси.

Артист

Суйганидан кўнгли  озорланган  қиз  зорланди: наҳот  шу пайтгача айтганларингиз ёлғон бўлса?.

-Фанограмма эди- сурбетланди  қаршисидаги.

Қиёс

Тиниқ сувнинг рангини нимага ўхшатиш мумкин?

Пок кўнгилга.

Англаш

Ҳаёт қачон гўзал бўлади?

Атрофингдагилар сени тушунганда.

Садоқат

Сени мендан ҳеч нима, айираолмас, тўсолмас!

Кўз ёшларим пардасидан ўзга.

Меҳрибон

-Бир бориб бобойни кўриб келмоқчи эдим- виқорла деди супермаркетда бозорлик қилиб юрган Бойвачча тасодифан кўриб қолган танишига. Форум машина Меҳрибонлик уйи олдига келиб тўхтади.

Ўхшаш

-Бобо кимга ўхшашимни истардингиз- эркаланди набира.

-Ўзинга  болам, ўзинга- хўрсиниб жавоб берди бобо.

Ғурур

Санамларни, гўзалларни баданини менга қиёслайдилар – ғурурланди сарв.  Танасининг тошдек қаттиқлигидан иши йўқ.

Очиқлик

Унинг қулоғи ғийбатларга, оғзи нобоп сўзларга очиқ эди.  Оқибат  кўзлари ҳам  очиқ  кетди.

Умид

Унинг биргина умиди бор эди. У ҳам ёлғизликдан сўлди (сўнди).

Ҳақиқат

У бир умр дунёда ҳамма излайдиган нарсани ахтариб ўтди.

Китоб

Ақлинга қараб таъсир қиладиган ( сўз айтадиган) самимий дўст.

Жимлик

Биз жим-жим сўзлаша бошладик. Наҳот сукунатнинг овозини бирдек тинглаяпмиз.

Қасос

У ҳалок бўлди. Лекин юзида қониқиш зуҳр этган эди.

Нега

Қуёш нур таратмаса ҳаёт йўқ. Аммо осмон безаги юлдузларни кўринмас қилиб қўяди.

Қувраш

Дарахт танасининг суви қочса қурийди. Инсон эзгу туйғуларини йўқотса.

Зулмат

Ёруғликка йўл топиш иштиёқини кучайтиради.

Барҳаётлик

Одамларга наф келтира олишда зуҳр этади.

Гумроҳлик

Гулнинг тикани: «Боғбон мени суйганидан суғорар»- дея кўнглинг чоғлар.

Гул туфайли сув ичганин билмас.

Олижаноблик

Пул тўла ҳамён топиб олганда суюниш эмас, ҳамён йўқотганга ачинишда.

Телефон

 Қўл телефони роса омадинг келди. Урф бўлишда чемпионсан. Аммо, одамларни яқинлаштияпсанми ёки аксинча.

Меъёр

Кўзгудаги ўз латофатига маҳлиё кўзлар, кўзгуга тақаб қаради ва ҳеч нима кўрмади. Жаҳлдан улоқтирди ва кўзгусиз қолди.Меъёрни  билмаслик душманим, ўксинди кўзлар.

Тўсиқ

Кўзнинг нурини кесиб бўлғайму. Фақат сенинг жамолинг.

Виждонли.

 Виждонли ким?

Виждонига тик боқа олган.

Тераклар

“Сенга доим тош отишади, калтак билан мевангни қоқишади”- кулишди қаторлашиб қад кериб турган мирза тераклар бир туп ўрикка қараб.

Ўрик ҳар баҳор чаман бўлиб гулламоқда. Тераклар кесилиб кетди.

Из

 Тоза йўлакдан пўрим кийинган, келишгангина бир киши кетиб бораётир. Аммо унинг излари  қоп-қора эди.

Зарб

Юзига тушган муштдан киприқ қоқмаган полвон, юрагига урилган  сўз зарбидан инграб юборди.

Лаззат

Кутишнинг лаззати умидда. Умиднинг лаззати саботда. Саботнинг лаззати ғурурда.Ғурурнингчи….

Тиниқлик

Нимага томчида қуёш акс этади.

Чунки у тиниқдир.

Капалак

Қисқа умрнинг қадрига етиб,  бир-бирига озор бермай ўтади. Капалаклардан ҳам ибрат олса бўлгулик.

Гулгунлик

“Баргларинг мунча гулгун?”- сўрашди атиргулдан.

“Ғунчалигимда бағримни қон қилишганди” — ҳузурсиз жавоб берди у.

Фаввора

Мунча осмонга сапчийсан.

Оқибат қайтар жойинг ер.

Глобус

О, глобус сенда дарёлару океанлар,даштлару тоғлар бор. Лекин одамлар йўқ.

Тафт

 Сен кўзгуга қарадинг-у кетдинг. Кўзгуга юзларимни босдим, у иссиқ эди.

Озуқа

Тувакдаги гул сўлаётган эди. Қанча парвариш қилмай таъсири сезилмасди. Сенинг шол рўмолининг билан тувакни ўраб қўйдим. Гул жонлана бошлади.

Синиқ

Сен мени чақиргандек бўлдинг. Чўчиб уйғондим. Мушук  тушириб юборган дераза рахидаги кўзача чил- чил синган экан.

Зарба

Сенга  хат ёза бошладим. Қалам  учи қирс этиб синди, бу юрагимнинг  акс садосимиди, билолмадим.

Ўзлик

Мен сендаман деб қалб қасрингдан ўзимни излай бошладим. Э воҳ ,на сени топдим, на ўзимни, на…

Бахт

Бахт ҳақида ҳикоя ёзиб беринг деб сўрашди.

Ёздим: бахт бахтсизлигингни билмасликда.

Айрилиш

Ошиқлар бир олманинг икки палласимиз ташбеҳини хуш кўрадилар. Шу ернинг ўзида айрилиш бор.

Кириб келдими?

«Мен адабиётга шеърларим билан кириб келдим»- дея интерьвю берди мактабга келган мухбирга  ўқувчи. Ақлини танишига қанча борлигини ўзи билмаган ҳолда.

Ката иш

Тугма:-« Кичкина дея камситманг. Ишим ката- бирлаштириш».

Ришта

 Осмон билан ерни нима боғлайди. Бир-бирисиз мавжуд бўлолмаслик. Ҳақиқий ошиқ қалблар шундай бўлиши керак.

Дўстлик

Бутун олам тортилиш қонуни. Қонун, лекин  ҳеч кимга мажбурият юкламайди. Бусиз оламнинг ўзида мавжуд бўлмайди.   Одамийлик  (дўстлик)  ҳам шундай бўлиши даркор.

Сароб

Узоқ ёлғизлигимдан сўнг эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Ҳовлиқиб эшикни очдим. Пўчоғингиз борми?- мўлтираб турарди пўчоқчи бола.

Тежамкорлик

Ҳамма ёқда рекламалар .Газни тежанг, сувни тежанг, чироқни … Аммо ҳеч ким  асабни тежанг демайди.

Писанда

Биродари мақтанди: “Биласанми мен сен учун жонимни бервораман, ўзимдан кечвораман”

Иккичиси ўйлади: “Ўзлигингни топганмисан, ўзи»

Гавҳар

“Азизим, менга имкон бер, хатойимнм тўғрилай”-ёлбор ошиқ.

Кўнгилдан бошқа берар нарсаси бўлмагандан, ерга боқди маъшуқа.

Топилдиқ

“Китобдан нима топдинг”- кесатди жоҳил “дўст”

“Сендан бошқа ҳамма нарсани” — ўйлади оқил дўст.

Сўқирлик

 Кибрланиб сен назарга илмаганинг қалб тўридан жой берди.

Вақти келди, фақат ўша ерда қолдинг. Лек буни билмассан.

Алам

Ўринсиз қўлланган сўз ичида ўйлади:-“Юзига тарсаки тортиб юборсамми!”

Назар

Гўзаллик нимада мунозара қилинади доим.

Гўзалликни  кўра олишда, кўра билишда.

Устамон

Ташқарида ёмғир шариллаб қуяётган бўлсада, ичкарига у қуриқ кирди.

Ғафлат

Тун. Одамларни узоқни кўра олмайдиган қилиб қўяди.

Қайтим

 У  йиғлаб ўтирарди. Садо сўроқлади:-Нега йиғлайсен?

Аламимдан  уни ғийбатлаб, туҳмат қилган эдим, кулфат бўлиб қайтди.

Энди кимсан

У минбарни маҳкам ушлаганча, собиқ шўролар тузумини қоралаб нутқ сўзлади. Эшитганлар кўнгида бир гап қолмасада, минбарда унинг қўлларининг юқи — қип-қизил излар қолди.

Қадрсизлик

Мен сени телбаларча севаман-зорланди йигит.

Аҳмоқларнинг севгиси керакмас – кибрланди қиз.

Ниқоб

Қачадан буён кўришмадигам, гамлашмадигам, тинчмисан дўстим. Э…., вақт йўқ  кўнглидагини яширди иккинчиси.

Артист

Суйганидан кўнгли  озорланган  қиз  зорланди: наҳот  шу пайтгача айтганларингиз ёлғон бўлса?.

-Фанограмма эди- сурбетланди  қаршисидаги.

Қиёс

Тиниқ сувнинг рангини нимага ўхшатиш мумкин?

Пок кўнгилга.

Англаш

Ҳаёт қачон гўзал бўлади?

Атрофингдагилар сени тушунганда.

 Садоқат

Сени мендан ҳеч нима, айираолмас, тўсолмас!

Кўз ёшларим пардасидан ўзга.

Меҳрибон

-Бир бориб бобойни кўриб келмоқчи эдим- виқорла деди супермаркетда бозорлик қилиб юрган Бойвачча тасодифан кўриб қолган танишига. Форум машина Меҳрибонлик уйи олдига келиб тўхтади.

Ўхшаш

-Бобо кимга ўхшашимни истардингиз- эркаланди набира.

-Ўзинга  болам, ўзинга- хўрсиниб жавоб берди бобо.

Ғурур

Санамларни, гўзалларни баданини менга қиёслайдилар – ғурурланди сарв.  Танасининг тошдек қаттиқлигидан иши йўқ.

Очиқлик

Унинг қулоғи ғийбатларга, оғзи нобоп сўзларга очиқ эди.  Оқибат  кўзлари ҳам  очиқ  кетди.

Умид

Унинг биргина умиди бор эди. У ҳам ёлғизликдан сўлди (сўнди).

Донишлик

Қулоғи борларнинг бари гап уқсайди. Қирқ ( тўрт) қулоқли қозон энг донишманд бўларди.

Фикр

Томчи тошни тешиши мумкин. Ўткир фикрчи бутунни синдиради, синиқни ямайди. Танлашда адашма.

Муносиби

Қанот берса учаоладиган қилиб берса. Товуқникидек эмас.

Оёқ берса чопаоладиган бўлса. Тошбақаникидек эмас.

Неки берса муносиб қилиб берсин экан, бўмаса…

Хамиртуш

Хамиртуриш қўшилмаса, хамир кўпчимайди. Демак нон ёпилмайди. Момолар кейинги хамирга муштдеккинасини олиб қўядилар. Муштдеккина хамиртуришда етилтириш, биридан иккинчисига ўтказиш, занжирдек улаш ҳиммати бор. Хамиртуришдан ҳам ўрганса бўларкан, фақат…

Малоллик

Яхши ит ўлигини кўрсатмайди деган мақол бор. Буни ҳаёт тасдиқлаган ҳам.

Ҳаттоки ит ҳам  малол бўлишни ор билсая. Қанийда текинтамоқлар малоллик нималигини англашса…

Чираниш

Ўзингдан қочар манзил тополмайсан.

Нафснинг чегарасин тийиб туролмайсан. Ниманга чиранасан одамзот.

Овоз

Қўнғироқ қилсам бандлик саси. Наҳот бу сени овозинг.

Ҳеч қаерда

Илон, ари, чаён заҳридан  табобатда шифо учун фойдаланилади.

 Ари заҳричалик нафи бўлмаган заҳринг ичингга ют. Ўлмайсан ҳам, ўлдирмайсан ҳам..

Табассум

Қуёш кулиб боқса тошларнинг юзидаги қорлар эрийди, олам равшанлашади.

Кўнгилларни  бир жилмайиш билан чароғон қилиш мумкин. Табассум қилишни унитма.

Ажин

Китоб туманидан келаётганда, Тахтақорача  давонидан ўтаётиб тоғларга разм солсангиз бирорта текис, бутун тош йўқ. Қоятошлардаги ёриқлар боболар юзидаги ажинларни эслатади. О, ҳаёт тошларга ҳам ажин соласан.

Нега издан чиқмас?

Ер шари коинот чексизлигида муаллақ айланиб юради. Нега бир издан чиқиб кетмай ёки мунтазам бир томонга, ё турли томонларга оғиб кетмайди. Сабаби тинмай ўз ўқи атрофида айланишидир. Ўзлигини топган инсондек йўлини йўқотмайди она ер.

 Қувиш

Ёруғликдан узоқлашган сари соя  каттаяверади ва оқибат йўқолиб кетади.  “Катталик” ортидан қувиб юрганлар соянгга ҳам разм сол.

Адҳамбек АЛИМБЕКОВ

Сайт бўлими: Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
БАЙРАМ  ШУКУҲИ БАЙРАМ ШУКУҲИ
Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар
МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД