"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Интернет ва ёшлар

Ўқилди: 329

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Ёш авлодни интернет тармоғидаги турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, интернетдан мақсадли фойдаланиш каби масалалар муҳокамасига бағишланган тадбирда таниқли шоирлар, публицист ва ёзувчилар, таълим муассасалари талаба-ёшлари иштирок этди.
IMG_0002
Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда ахборот технологиялари жадал ривожланиб, интернетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сайин ёшларни турли таҳдидлардан, ёт ғоялардан асраш тобора долзарб аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.

Глобаллашув даврида интернет тармоғи ҳаётимизнинг барча жабҳасига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса, ёшлар янги технологияларни тезда ўзлаштириб, «ўргимчак тўри» орқали энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлмоқда, маълумотлар олмоқда, дўстлари билан мулоқот қилмоқда, фикр алмашмоқда. Булар орасида, афсуски, интернетнинг зарарли хусусиятларига асир бўлаётганлар ҳам бор.

Давра суҳбатида бу масала танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Давра суҳбатида мазкур вазифа ижроси ёшларнинг интернет воситасида экстремизм, терроризм ва «оммавий маданият»ни тарғиб қилувчи турли оқимлар домига тушиб қолмаслигида муҳим омил бўлиши қайд этилди. Бу борада Ёзувчилар уюшмаси, барча маънавий-маърифий нашрлар, ёзувчи ва шоирлар интернет сайтлари кўмагида бадиий савияси юксак асарлар, ишончли маълумотлар билан ёшларнинг маънавий-ахборот эҳтиёжини мунтазам қондириб бориши лозим.

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
БАЙРАМ  ШУКУҲИ БАЙРАМ ШУКУҲИ
Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар
МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД