"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АНДИЖОНДА КИТОБХОНЛИК АНЖУМАНЛАРИ

Ўқилди: 339

    Улуғ сиймо Амир Темур таваллуд куни муносабати билан Андижон вилояти олий ўқув юртларида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” эпопеясини ўқиш бўйича “Китобхонлик соатлари” бўлиб ўтди. Андижон давлат университетида ўтказилган анжуманда Ижодкорлар Қамчибек Кенжа, Хуршида, Замира Рўзиева, адабиётшунос олимлар Ҳалим Карим, Дилдора Абдуллаевалар ушбу муҳташам асар маънавиятимизни, тарихимизни, ўзлигимизни акс эттирган бетакрор наср намунаси эканлигига тўхталдилар. Университетнинг филология факультетининг ушбу асар бўйича  изланишлар олиб бораётган  талабалари ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

   Андижон машинасозлик институтида Ўзбекистон тарихи  кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Улуғбек Абдуллаев, “Китобхонлик” танлови ғолиби талаба Сурайё Абдуназарова, институт маънавият бўлими бошлиғи Муҳтарам Холиқовалар сўзга чиқиб, “Улуғ салтанат” эпопеясининг  умрбоқийлиги, халқ дилига яқинлиги ва қатор фазилатлари, ютуқлари ҳақида сўзлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят ҳудудий бўлинмаси масъул котиби Хуршида Кучкаровалар ҳам асар ҳақидаги таассуротларини, ушбу эпопея ёшларни она юртга, тарихга, улуғ сиймоларга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим манбалардан бири эканлигини эътироф этдилар.

     Шунингдек, Андижон машинасозлик институтида, Андижон давлат университетида адиб Қамчибек Кенжанинг “Буюк соҳибқирон ўтган йўлларда” сафарнома китобининг тақдимот маросимлари  ўтказилди.  Қамчибек  Кенжа институтлар кутубхоналарига китобларидан совға қилди. Андижон шаҳридаги Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицейда “Китоб – офтоб” мавзусида бўлиб ўтган китобхонлик байрами доирасида ижодкорлар Фарид Усмон ва Ҳабиб Сиддиқлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Ёшлар ва устоз адиблар ўртасида савол-жавоб, мушоира тарзида бўлиб ўтган учрашувда жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара асарлари хусусида суҳбат ҳам бўлиб ўтди. Академик лицей кутубхонасига китоблар совға қилинди.

   Андижон шаҳридаги “Чўлпон 100 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кутубхона фонди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” жамоат фонди томонидан чоп этилган дурдона китоблар билан бойитилди. Алишер Навоийнинг асарларидан тортиб, “Биринчи китобим” лойиҳасида чоп этилган ёш ижодкорларнинг китоблари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

   Вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси масъул котиби Хуршида Қўчқорова, Зулфия мукофоти совриндори Илтижо Тоштемирова, маҳалла фаоллари Ҳамидилло Отахонов, Каримжон Рўзиевлар Президентимизнинг китобхонликка, адабиётга қаратаётган алоҳида эътибори йўналишида ташкил этилган кутубхона юртдошларимизнинг маънавиятини юксалтиришга, ёшларнинг тарбиясига катта таъсир кўрсатиши ҳақида гапирдилар.

    Китобхонлик тадбири Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да ҳам бўлиб ўтди.  “Болалар шаҳарчаси” раҳбари Дурдона  Мўминова совға қилинган китоблар энг қимматбаҳо хазина сифатида кутубхона фондини бойитганлиги, болажонларга беқиёс совға бўлганлигига тўхталиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. Иқтидорли болалар ашула ва рақс дастаси аъзоларининг концерт давтури намойиш қилинди. Любовь Шишова, Лолахон Тўланова, Иззатилло Турғунбоев, Омадой Бакирова каби ижодкор ёшлар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

   Бундай тадбирлар Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида, Бўз туманидаги 25-умутаълим мактабида ҳам ўтказилди. Вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманлари маҳаллаларида ташкил этилган кутубхоналарнинг очилиш маросимлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Хуршида  Қўчқорова

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ