"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ АДАБИЙ АЛОҚАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Ўқилди: 133

1493209913091Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016 йил 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо — иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғилишида эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Баёнининг 37 ва 41 бандларида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан 26-апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним — шеърият” тўгараги аъзолари ва  “Овози тожик” газетаси ходимлари билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни “Халқаро алоқалар ва бадиий таржима” бўлими маъсул котиби Адҳамбек Алимбеков очиб берар экан Ғафур Ғулом ва МирзоТурсунзодаларнинг ижодий дўстлиги, Рудакий, Фирдавсий ижодининг ўзбек халқи орасида ёд бўлиб кетганлиги, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларининг тожик халқи орасида катта меҳр-мухаббат билан мутолаа қилиниши, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи тожик тилига таржима қилиниб республикамиздаги тожик мактаблари кутубхонларига етказиб берилганлиги ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари адабий алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилаётган ижодий ютуқларимиз ҳақида сўзлади. 1493208280882Газета ходимлари Абдулла Субҳон, Муҳаммаджон Шодиев, Хусрав Саъдуллоҳлар ижодкор сифатида ўзларининг ўзбек шоирлари ижодидан қилган таржималарини тўгарак аъзоларига ўқиб бердилар. “Биринчи китобим” лойиҳасида китоблари чоп этилган ёш ижодкорларимиздан 10 дан ортиғининг ижод намуналари тожик тилига таржима қилиниб, “Овози тожик” газетасида чоп этилаётганлиги тадбирда иштирок этган ёшларимиз қатори устоз ижодкорларни ҳам қувонтирди. Маълумки, таржима заҳматли иш. Лекин, ўзбек ва тожик миллати икки тилда сўзлашувчи бир халқ ҳисобланганлиги учун биз бу тилни яхши тушунамиз. Сўзлашув муомаламиздаги сўзларнинг кўпи форс-тожик сўзларидан олинганлиги икки тилда таржима равон ва чиройли бўлишини таъминлайди. “Овози тожик” газетасидаЎзбекистон халқ шоирлари Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф шеърларидан таржималар бериб борилиши тожик шоир ва ёзувчиларининг ўзбек адабиётини тарғиб 1493209938822қилишда улкан ҳисса қўшаётганликларидан дарак беради. Ёш ижодкор Хусрав Саъдуллоҳ тожик адабиётида аруз вазнига бўлган талаб кучли эканлиги ҳақида гапирар экан, ўзининг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ва рубоийларини севиб таржима қилишини ва ўзбек ёш ижодкорлари ҳам тожик адабиётидан ўзбек тилига таржима қилишга ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади. Шунингдек,  “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Ёшлик” журнали бош муҳаррир ўринбосари Нурилла Чорилар ҳам ўзбек ва тожик адабий алоқаларини мутаҳкамлаш борасида ижодкорлар олдида қандай муҳим вазифалар борлиги ҳақида айтиб ўтишди. Тўгарак аъзоларидан Шавкат Дўстмуҳаммад, Алишер Боймуродов ва Темур Йўлдошевлар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Тадбир сўнгида  тожик ва ўзбек ижодкорларининг ижодий учрашувларини ўтказиш юзасидан таклифлар айтилди

.

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Дахлдорлик ҳисси Дахлдорлик ҳисси
САМАРҚАНД  ЗАМИНИДАГИ  УЧАШУВЛАР САМАРҚАНД ЗАМИНИДАГИ УЧАШУВЛАР
“Баркамол авлод” доирасида учрашувлар “Баркамол авлод” доирасида учрашувлар
БАДИИЯТ МЕЗОНИ БАДИИЯТ МЕЗОНИ