"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАН ВА ИСТИҚЛОЛ КУЙЧИСИ

Ўқилди: 264

20170501_121350

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раисининг  ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзо ижодига бағишланган “Айтгил, дўстим, нима қилдинг Ватан учун” мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди. Унда шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар  ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи 20170501_121744ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, Анвар Обиджон, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ, адабиётшунос олимлар Ислом Ёқубов, Лайло Шарипова, ёзувчи Исажон Султон, шоир Азизбек Анвар ва бошқа ижодкорлар Иқбол Мирзонинг  “Юракнинг шакли”, “Кўнгил”, “Сени соғинаман”, “Мени эслайсанми”, “Танланган асарлар”, “Қўшиқларим”, “Сени бугун кўрмасам бўлмас”, “Сизни куйлайман”, “Агар жаннат кўкда бўлса”, “Айтгил, дўстим, нима қилдинг Ватан учун” номли шеърий китоблари, ҳазрат Алишер Навоий ҳақидаги “Самарқанд сайқали” номли драматик асарининг ҳозирги замон ўзбек адабиётида улкан воқеа бўлгани, бу асарлар истиқлол ва замон  руҳи билан суғорилгани, шоир шеъриятда латиф туйғулар, миллий буёқлар мусаввири,  ўзбекона оҳанглар ва халқона ҳикматлар, Ватан ва мустақиллик куйчиси сифатида адабиётимиз ривожига катта ҳисса қўшгани ва замонавий адабиётимизнинг забардаст намоёндаларидан бири бўлиб эътироф топгани, ижодкорнинг ҳалол меҳнатлари давлатимиз томонидан юксак қадрланиб, “Шуҳрат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий  унвони билан тақдирлангани ҳақида сўзладилар.

Ёш ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг Ватан ва истиқлол мавзусидаги шеърларини ёддан ўқиб бердилар.

Тадбир якунида Иқбол Мирзо талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

                                                                         Мунира РАМАЗОНОВА

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
БАЙРАМ  ШУКУҲИ БАЙРАМ ШУКУҲИ
Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар
МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД