"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Шарқ юлдузи” журнали ижодий жамоаси талабалар ҳузурида

Ўқилди: 366

Адабиёт ихлосмандларининг севимли нашри – “Шарқ юлдузи” журналини ҳаяжонсиз варақламайдиган муштарий топилмаса керак.

 

Журналда миллий адабиётимизнинг энг нодир дурдоналари, муҳим мавзуга бағишланган публицистикалар, ёшлар ижоди кенг ёритилади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журнал жамоаси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ижтимоий фанлар факультети профессори Шодмон Азизов, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг маънавиятимизни янада юксалтириш борасидаги ўрни ҳақида сўз юритишар экан, бадиий асарлар билан бир қаторда “Шарқ юлдузи” каби адабий-бадиий, илмий, ижтимоий-сиёсий журналларни ҳам қунт билан ўқиб бориш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидладилар.
Фото Тулкина Эшбека.

Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.
 – Давлатимиз раҳбарининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарори ижодкорларга туганмас илҳом бахш этди,– дейди журнал бош муҳаррири Сирожиддин Рауф.– Қарорда қайд этилганидек, 1991 йили Миллий боғ ҳудудида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг муаззам ҳайкали барпо этилиб, ўтган давр мобайнида улуғ аждодимиз тараннум этган юксак гуманистик ғояларга ҳамоҳанг равишда, аниқ меъморий режа асосида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу ҳудудда 2007 йили Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор, 2010 йили Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек, 2013 йили Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ўрнатилди. Миллий боғни халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган, нафақат юртимиз, балки жаҳоннинг турли мамлакатларидан меҳмонлар ва сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳар томонлама гўзал ва бетакрор масканга айлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли сўз санъаткорларининг тарихий хотирасини абадийлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ижод аҳлига бўлган юксак эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Журнал ходимлари шоир Икром Отамурод, ёзувчи Бахтиёр Олломурод мазкур нашрда ёритилаётган асарлар ҳақида сўз юритиш билан бир қаторда ўзларининг янги шеърларидан ўқиб бердилар.

Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Дахлдорлик ҳисси Дахлдорлик ҳисси
САМАРҚАНД  ЗАМИНИДАГИ  УЧАШУВЛАР САМАРҚАНД ЗАМИНИДАГИ УЧАШУВЛАР
“Баркамол авлод” доирасида учрашувлар “Баркамол авлод” доирасида учрашувлар
БАДИИЯТ МЕЗОНИ БАДИИЯТ МЕЗОНИ