"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ПРЕЗИДЕНТ ЭЪТИБОРИ – МУРУВВАТ ТАДБИРЛАРИДА

Ўқилди: 493

IMG_0013“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги “Само” тўй-маросимлар мажмуасида 54 нафар боланинг суннат тўйи бўлиб ўтди. Эзгулик, меҳр-оқибат, саховатпешалик ва одамийликнинг юксак намунасини ўзида мужассам этган мазкур хайрия тадбири мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, миллий қадриятларимизнинг асоси – меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглилик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Мазкур хайрия тадбирлари ҳам худди шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Тўкин дастурхон атрофида ўтирган тўй болаларнинг ҳар бирига китоблар тўплами ҳамда Халқ банки туман бўлимида улар номига очилган ҳисобрақамига 1 миллион сўмдан пул маблағи ўтказилган жамғарма омонат дафтарчаси, вилоят ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотларнинг совға-саломлари топширилди.

Хайрия тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғ.Эшмуродов, Уюшма масъул котиби М.Абдусаматов ҳамда Уюшманинг Жиззах вилоят бўлинмаси масъул котиби М.Абдураҳмонова сўзга чиқиб, бундай саховатдан баҳраманд бўлган оилалар, ёш авлоднинг қалбида Ватани ва халқига садоқат бундан-да ортиши, келажакда ўзининг юксак самараларини беришини таъкидлаб ўтишди, ўз шеърларидан ўқиб беришди. Болажонларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар совға қилинди.

Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбири кўнгли ярим инсонлар қалбини тоғ каби юксалтириб, дуога қўл очганлар юрагида меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтирди ва барчани савоб ишлар сари ундади.

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ