"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДОИМО ИЗЗАТ-ЭЪТИБОРДА

Ўқилди: 171

RN__5996Ёши улуғлари қадрланган ва эъзозланган юртда тотувлик, қут-барака бўлади. Фидокорона меҳнати ва ибратли ҳаёт йўли билан юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган инсонларни қадрлаш, улар ҳолидан хабар олиш энг эзгу амаллардан ҳисобланади.

  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси нуроний ёшдаги адибларнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш, уларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, байрамлар арафасида уларга “Ижод” фонди маблағлари ҳисобидан моддий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўп йиллар давомида самарали ижод қилган, адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг ижодий ҳамда ижтимоий фаолияти билан кўпчиликка ибрат бўлган ижодкорлар Ёзувчилар уюшмасининг доимий иззат-эътибордадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Ёзувчилар уюшмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Мамлакатимиздаги таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда учрашувлар ўтказилди. Яқинда эса Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али бошчилигида бир гуруҳ ижодкорлар бугунги кунда қарилик гаштини сураётган, фронт орти меҳнат файхрийси ҳисобланган адиблар Носир Фозилов, Мели Норматов, Йўлдош Муқимов, Асил Рашидов хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Уларга байрам муносабати билан Ёзувчилар уюшмасининг совға-саломлари тақдим этилди.

Кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаси, қимматли ўгитлари ёш авлоднинг она Ватанга садоқат, буюк келажакка ишонч руҳида камол топишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

IMG_0036– Мустақиллик йилларидаги ҳаётим умримнинг энг сермазмун даври бўлди, – дейди меҳнат фахрийси, ёзувчи Мели Норматов. – Юртимизда кексаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан, фарзандларимиз камоли йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлардан беҳад мамнунмиз. Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибатга кўз тегмасин. Шогирдларим, маҳалла-кўй доимо йўқлаб туришади. Улар билан суҳбатлашиб, куч-ғайратимиз ошади. Бизга эҳтиром кўрсатган инсонларнинг ўзлари ҳам улуғ ёшларга кириб, доимо элимиз ардоғида бўлсин, юртимиздаги тинчлик-осойишталик бардавом бўлсин.

Байрам арафасидаги йўқлов баҳонасида шогирдлар устозларнинг ижодий маслаҳатлари ва ўгитларини олишди.

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!” “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”
“АМУДАРЁ”  2017 йил, 2-сон “АМУДАРЁ” 2017 йил, 2-сон
Бобур қидирган дўст қани?.. Бобур қидирган дўст қани?..