"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲАР САТРИДА МЕҲР МАВЖЛАРИ

Ўқилди: 86

IMG_0158Инсоннинг маънан пок, руҳан соғлом, жисмонан бақувват бўлиши учун китобдан яқинроқ дўст бўлмайди, албатта. Дунёни кафтида кўтарган не-не подшоҳу подшоҳзодалар, донг таратган буюк алломаю фузалолар, шоиру ёзувчилар – ҳамма-ҳаммаси китобсиз ўз ҳаётини тасаввур этолмаган. Эндигина тетапоя қила бошлаган болакайлар ҳам китобдаги расмлардан кўзлари қувнаб, руҳий озуқа олади. Китоб ёшу қарини эзгулик томон етаклайди. Китоб ўқиган инсоннинг кўнглида ёвузликка, ёмонликка ҳеч қандай ўрин қолмайди.

Китоб кўзларнинг нуридан, қалбларнинг дуридан яралади. Унинг ҳар бир сатрида ижодкорнинг меҳр булоғидан отилаётган чашмалар мавжланиб, тўлқинланиб туради. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши биз ижодкорларни руҳлантириш билан бирга зиммамизга ўта масъулиятли вазифа юклади. Энг сара китобларни вилоятимизнинг чекка-чекка ҳудудларига тарғибот қилиш ва китобхонлик кечаларини ташкил этиш кунлик дастуруламал ишларимизга айланди.

Яқинда Данғара тумани мусиқа мактабида бўлиб ўтган юбилей кечаси ҳам шоир ва унинг китоби тақдимотига бағишланди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ғазалнавис шоир Комил Жўра Ганжиравоний таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кечани туман ҳокимининг Хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Лолахон Назирова очиб берди. Шундан сўнг табрик учун сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят ҳудудий бўлинмаси масъул котиби Энахон Сиддиқова шоир Комил Жўрага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси номидан Фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти ҳамда вилоят Ёзувчилар уюшмасининг эсдалик совғаларини топширди. Уюшма аъзолари Малика Мирзаева, Матлуба Деҳқон қизи, Мақсуда Эгамбердиева, Мансурхўжа Хаджаев, шоира Фарида Анис, Нурхон Солиеваларнинг қутлов шеърлари юбилей қатнашчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Дахлдорлик ҳисси Дахлдорлик ҳисси
САМАРҚАНД  ЗАМИНИДАГИ  УЧАШУВЛАР САМАРҚАНД ЗАМИНИДАГИ УЧАШУВЛАР
“Баркамол авлод” доирасида учрашувлар “Баркамол авлод” доирасида учрашувлар
БАДИИЯТ МЕЗОНИ БАДИИЯТ МЕЗОНИ